RU

Последние новости

19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  1 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  10 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   2 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 17:46"Реал Сосьедад" Испания ёшлар терма жамоаси аъзосини сотиб олади  1 17:21Эшитдик-да! Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди, у Суперлиганинг бошқа бир грандига ўтади  20 16:56Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда  6 16:33Фабрицио Романо: Калафьорининг "Арсенал"га трансфери яқин кунларда ҳал бўлади  1 16:05"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?  9 15:39"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида  1 15:33"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 10 ёшли Амир Мельзиддинов  3 15:22Ўзбекистон "Mirabror Usmanov Cup-2024"да Тожикистонни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:56Беллингемнинг "Ливерпул"даги дўсти кейинги йил "Реал"га ўтади  6 14:22"Фиорентина" ярим ҳимоячи Андреа Колпанини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 13:58"Бавария" уч нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  3

Осиё кубоги-2023. Саудия Арабистони Таиланд билан дуранг ўйнади. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби - Таиланд Новости

Осиё кубоги-2023. Саудия Арабистони Таиланд билан дуранг ўйнади. Ўзбекистоннинг 1/8 финалдаги рақиби - Таиланд

Осиё кубоги "F" гуруҳи 3-тур доирасидаги Саудия Арабистони — Таиланд ўйини бўлиб ўтди.

Саудия Арабистони — Таиланд 0:0

Саудия Арабистони: Ал Нажар, Ал Скурк (Канно, 79), Ал Булайхи, Ал Салули, Ал Хайбари, Кадеш (Ал Досари, 64), Али (Ал Шехри, 87), Ал Гамди (Ал Брейк, 64), Ал Досари, Гариб, Радиф (Хажи, 64).

Таиланд: Ануин, Бурират, Тхонгсонг, Праисуван, Чаннгом, Юйен, Чаренраттанапиром (Промсрикаев, 88), Канитсрибампен (Чамратсами, 74), Каман (Помпан, 65), Вонггорн (Пумчантик, 88), Поеипимаи (Жайдед, 74).

Огоҳлантириш: Гариб (35).


Саудовская Аравия

Кубок Азии. Группа F . Тур 3

25/01/2024, 19:00

0
:
0
Завершен

Таиланд

Стадион: Education City Stadium, 38773 зрителей

45'
90'
12'  Abdullah Hadi Radif
35'  Абдуррахман Гариб
64'  Hasan Kadesh (Нассер Аль-Давсари)
64'  Abdullah Hadi Radif (Talal Haji)
64'  Faisel Al-Ghamdi (Мохаммед Аль-Бурайк)
79'  Fawaz Al Sagour (Мохамед Канно)
87'  Мухтар Али (Салех Аль-Шехри)
65'  Kritsada Kaman (Weerathep Pomphan)
74'  Worachit Kanitsribampen (Peeradol Chamratsamee)
74'  Teerasak Poeiphimai (Supachai Jaided)
88'  Jaroensak Vongkorn (Rungrath Poomchantuek)
88'  Pathompol Charoenrattanapirom (Channarong Promsrikaew)


 

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! САУДИЯ АРАБИСТОНИ 1/8 ФИНАЛДА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН, ТАИЛАНД ЭСА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ЎЙНАЙДИ.

90+3. Саудия Арабистони ҳозирги дақиқаларгача 2.62 xG (!) қайд этди, аммо гол ура олмади. 

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берди.

89. Талал Ҳожининг дарвозага яқин масофада бош билан берган зарбасини Таиланд посбони қийинчилик билан бартараф этди.

88. Ўзгариш навбати Таиландда: Рунграт Пумчантуек ва Чаннаронг Промсрикаев Жароенсак Вонгкорнг ва Патхомпол Чароенраттанапиромни алмаштирди.

87. Манчинидан сўнгги ўзгариш: Муҳтор Алининг ўрнига Солиҳ ал-Шеҳри туширилди.

86. Таиланд сўнгги дақиқаларда умуман ҳужумга ўтаётгани йўқ, Саудия эса рақиб дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилмоқда.

79. Саудия Арабистони рақиб жарима майдончаси ичида дарвоза томон кўплаб зарбалар берди, аммо вазият оффсайд билан якунланди.

79. Ўзгариш навбати Саудия Арабистонида: Муҳаммад Канно Фаваз ал Ямини алмаштирди.

74. Таиландда икки ўзгариш: Тирасак Поеимхимаи ва Ворачит Канитсрибумпхен майдонни тарк этди, уларнинг ўрнини Супачаи Жаидед ва Пирадон Чамратсами тўлдирди.

73. Носир ал Довсариии! Захирадан тушган футболчи қулай вазиятдан гол ура олмади. Унинг зарбаси дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди.

72. Ал Довсарининг жарима майдончаси ичида қулай позициядан берган зарбаси кучсизлик қилди ва дарвозабон тўпни қийинчилик билан эгаллаб олди.

69. Захирадан майдонга тушган Талал Ҳожи бош билан рақиб дарвозасига йўл топишга уринди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.

65. Таиландда ҳам ўзгариш: Виратип Помпхан Критсада Каманнинг ўрнига майдонга тушди.

64. Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини бир йўла уч ўзгаришни амалга оширди: Ҳожи, Ал Довсари ва Ал Бурайк, Кадеш, Радиф ва Ал Гамдини алмаштирди.

62. Саудлар қарши ҳужумдан фойдаланиб кетишлари мумкин эди. Ғариб бир футболчини алдаб шеригига тўпни узатда, аммо таиландлик футболчи қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

57. ГОООЛ! Саудия Арабистони ҳисобни очди. Нима? Яна оффсайд-ми?! Абдулраҳмон Ғариб ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

54. Саудия Арабистонининг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар кетди, марказга узатилган тўпни дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.

49. Таиландлик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо саудиялик футболчи бу вазиятда яхши ҳаракат қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45+7. Ворачит Канитсрибумпхен жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб кўрди, аммо ноаниқ.

45. Ҳакам биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди.

43. Бу сафар Ғариб рақиб дарвозаси томон зарба берди. Аммо, дарвозабон ўзига келган тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

42. Саудия сўнгги дақиқаларда тўпни рақибга бермаяпти ва олдинга интилмоқда.

36. ГОООЛ! Таиланд ҳисо очди. Ворачит Канитсрибумпхен шеригининг узатмасидан сўнг тўпни аниқ дарвозага йўллади. Бу сафар ҳам оффсайд.

35. Ўйиндаги илк сариқ карточка Ғарибга кўрсатилди. У таиландлик Вонгкорнгни қарши ҳужумда тўхтатиб қолганди.

31. Уххх! Ғариб жарима майдончаси ичида Радифга тўпни узатганди, аммо ҳужумчининг яқин масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

27. Ал Довсари яна бир бор рақиб дарвозасини узоқроқ масофадан ишғол қилишга уриниб кўрди. Аммо бу сафар ҳам Саранон Ануин ўз ўрнида

27. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик Саудия Арабистони томонида: 60% - 40%.

24. Саудиялик ўйинчи жарима майдончаси ичида йиқилди. Аммо, ҳакам бу вазиятда қўполлик қайд этмади.

19. Салим Ал Довсари икки рақибини алдаб жарима майдончаси остонасида зарба бериб кўрганди. Аммо, бу вазиятда таиландлик ўйинчилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.

17. ГООЛ! Саудия Арабистони барибир биринчи бўлиб ҳисобни очмоқда. Пенальтини аниқ ижро этолмаган Абдуллоҳ Радиф қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўналтириб юборди. Йўўўқ! Бу вазиятда ҳам оффсайд қайд этилди.

15. ГООЛ! Таиланд ҳисобни очди! Йўқ, ён ҳакам бу ерда оффсайдни қайд этмоқда. Тирасак Поеимхимаи рақиб дарвозасини ишғол қилганди.

12. Абдуллоҳ Радифнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этди! Ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

11. Таиланд дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ҳакам VAR ёрдамида шундай қарорга келди.

10. Абдулраҳмон Ғарибга нисбатан қоида бузилган бўлиши мумкин. У майдонда ётибди. Ҳакам эса VAR мониторига қараб йўл олди.

8. Саудиялик футболчиларда гол уриш учун жуда қулай вазият юзага келганди. Аммо, Салим Ал Довсари рақиб дарвозабонини алдай олмади.

7. Тирасак Поеимхимаи бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаган эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

7. Ҳа, ҳозирда кичик устунлик таиландлик футболчилар томонида.

3. Илк хавфли вазият таиландликлар томонидан содир этилди. Ён чизиқдан ажойиб узатмадан сўнг жанубий-шарқий осиёликлар гол уриш имкониятига эга бўлишганди.

1. Ўйинга старт берилди!

- Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.

- Ассалому алейкум. Бироздан сўнг Осиё кубоги "F" гуруҳи 3-тур доирасидаги Саудия Арабистони — Таиланд ўйини бошланади. Ўзбекистон терма жамоаси рақиби маълум бўладиган ушбу ўйинни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика