RU

Последние новости

22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  10 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  1 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  115 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  3 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  10 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар Новости

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. Жанубий Корея - Қатар

Бугун Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Абу Дабидаги "Зайед Спортс Сити" ўйингоҳида Жанубий Корея Қатарга қарши баҳс олиб боради. Айтиш мумкинки, чорак финал жуфтликлари орасида ким фаворит эканлигини топиш энг қийин бўлган жуфтлик шу.

Олдинлари Жанубий Корея яққол фаворит бўларди. Аммо ҳозирга келиб Қатар терма жамоаси анча кучайган. Айтиш мумкинки, Қатар мусобақада энг яхши ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири бўлиб турибди.

Жанубий Корея
Бу жамоа шу пайтгача икки бор Осиё Кубогида ғолиб чиққан. Бу йил учинчи марта чемпион бўлишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Корея бунгача ўтказилган тўртта беллашувнинг ҳаммасида зафар қучди. Гуруҳ баҳсларида улар Филиппин (1:0), Қирғизистон (1:0) ва Хитой (1:0)ни мағлуб этишган бўлса, 1/8 финалда Баҳрайндан 2:1 ҳисобида устун келишди. Кореяликлар фақат Байҳрандан гол ўтказиб юборишди. Демак, жамоа ҳимояси чакки эмас.

Қатар
Бу жамоа ҳам шу пайтгача бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Бундан кўриниб турибдики, бугун жуда қизиқарли баҳс гувоҳига айланамиз. Қатар гуруҳ босқичини Ливанга қарши 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Шундан кейин КХДР (6:0) ва Саудия Арабистони (2:0) терма жамоалари мағлуб этилди. 1/8 финалда эса Қатар Ироқни 1:0 ҳисобида енгиб мусобақадан чиқариб юборди. Кўриб турганингиздек, Қатар ҳали Осиё Кубогида гол ўтказгани йўқ.

Ўйиндан олдинги фикрлар

Паулу Бенту (Жанубий Корея термаси бош мураббийи): "Сон Хёнг Мин ҳозирча гол ургани йўқ, лекин бу мени ташвишга солмайди. Муҳими, у яхши ўйнаяпти ва бошқа футболчилар гол уряпти. Қатарда ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум кучли. Улар анчадан бери бир мураббий қўл остида ҳамжиҳатликда ишлаб келишяпти. Тўп назорати бизда бўлса, ўйлайманки бу жамоани мағлуб эта оламиз".

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Шу пайтгача мусобақада жуда яхши иштирок этдик. Футболчиларим билан фахрланаман, биз бир жамоа бўла олдик. Буёғига яна шундай муваффақиятли давом этишни истаймиз. Жанубий Корея энг кучли жамоалардан бири. Лекин ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун рақибни мағлуб этишимиз шарт".

Осиё Кубоги-2019. 1/4 финал
25 январь. Абу Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони

Жанубий Корея - Қатар
Бошланиш вақти: 18:00.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика