RU

Последние новости

18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  0 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  0 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   0 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  1 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  7

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. БАА - Австралия Новости

Осиё Кубоги превьюси. 1/4 финал. БАА - Австралия

Бугун Осиё Кубогининг чорак финалидан ўрин олган яна иккита учрашув бўлиб ўтади.

Осиё Кубогининг энг сўнгги ярим финалчиси Ал Айн шаҳридаги "Хазза бин Зайд" стадионида ўтадиган баҳсдан сўнг маълум бўлади. Мезбон БАА амалдаги чемпион Австралия билан тўқнаш келади. Кўпчилик мазкур баҳсда яшил қитъа вакилларининг имкониятини баланд ҳисобламоқда, бироқ мезбонлар ўз уйида ўйнашини унутмаслик керак.


БАА
Очилиш ўйинида Баҳрайн билан қийин учрашув ўтказиб якунда 1:1 ҳисобидаги дурангга эришган БАА кейинги турда Ҳиндистонни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги сўнгги ўйинда Таиланд билан дуранг (1:1) мезбонларни 1-ўринни олишларига етарли бўлди. 1/8 финалда Заккерони шогирдлари Қирғизистон билан тўқнаш келишди. Қизиқарли ўтган учрашув қўшимча таймларга қадар давом этди. Якунда БАА 3:2 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқди.


АВСТРАЛИЯ
2015 йилги Осиё Кубоги соҳиби БААдаги мусобақани Иорданиядан учралган мағлубият (0:1) билан бошлади. Аммо кейин Фаластин (3:0) ва Сурия (3:2) мағлуб этилди. Гуруҳда иккинчи ўринни олиб нимчорак финалда Ўзбекистон билан ўйнаган Австралия пенальтилар сериясидагина ғалаба қозонди.


Ўйиндан олдинги фикрлар
Альберто Заккерони (БАА бош мураббийи): "Австралияга қарши ўйнаётган исталган жамоа рақиб Осиё Кубогини қўлга киритишга асосий даъвогар эканини билади. Ҳар бир мураббий ўз футболчиларидан келиб чиқиб тактика танлайди. Иордания ва Ўзбекистон асосий ҳимояни ўйлашди ва қарши ҳужумда ўйнашди. Биз эса кўпроқ ҳужумга асосланган ўйин намойиш этамиз. Стадионга кўплаб мухлислар келишини кутамиз ва ярим финалга чиқишга умид қиламиз".  

Грэм Арнольд (Австралия бош мураббийи): "Ўзбекистон билан ўтган ўйиндан кейин йигитлар ўзларига келиб олишди. 120 дақиқа ва пенальтилар сериясидан сўнг футболчилар тўлиқ тикланишди. Ўйин учун таркибни одатда бир кун олдин тунда эълон қилардим, аммо ҳозир вазият бошқача. Асосий таркибни ўйин бўладиган кун тонгда маълум қиламан. Ўзбекистон кўпроқ Европа услубида ўйнади. БАА эса Сурия ва Фаластинга яқинроқ ўйнайди. БААни ҳурмат қиламиз. Тўла стадион БААга икки хил таъсир қилиши мумкин: уларни олдинга чорлаши ёки босим остида қолдириши".


Осиё Кубоги-2019. 1/4 финал
25 январь. Ал Айн. "Хазза бин Зайд" стадиони

БАА - Австралия
Бошланиш вақти: 21:00 (Тошкент вақти).

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика