RU

Последние новости

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  2 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  27 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди Новости

Осиё Кубоги. Пол Ле Гуэн Австралияга юқори баҳо берди

Уммон терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинини ҳам бой берди.
Уммонликлар кеча Австралия билан кечган баҳсда йирик 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Бу жамоа биринчи ўйинда Жанубий Кореяга ютқазганди (0:1), мана энди Австралиядан ҳам мағлуб бўлди. Натижада жамоа 0 очко билан охирги ўринда бормоқда.

Терма жамоа устози Пол Ле Гуэн кечаги рақиб Австралияга жуда юқори баҳо берди: "Австралия ҳақли ғалабага эришди. Улар узоққача бора олишади. Улар биздан ҳар томонлама устун келдилар. Австралиянинг кучсиз томонини топиш ниҳоятда қийин, улар стандарт вазиятларда ҳам, ҳаводаги курашларда ҳам, ердаги ўйинда ҳам зўр".

"Албатта, бизда ҳам имконият бўлди, лекин кўп эмас. Тўртта тўп ўтказиб юборганимиздан фожеа ясаш керак эмас, чунки Австралия чиндан ҳам кучли жамоа. Биз эса ҳеч нарса қила олмадик. Рақиб ўйинчиларида куч, физика, техника, хуллас ҳаммаси бор. Австралия чарчаб қоладиган жамоага сира ўхшамаяпти".

"Мен футболни жуда яхши тушунаман. Ўрнимга исталган мураббийни қўйинг, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши баҳслардан олдин ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилади, бироқ бу осон иш эмас. Чунки биз бошқа босқичдамиз, улар эса бошқа босқичда. Буни тўғри тушуниш керак" - дейди франциялик мураббий.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика