RU

Последние новости

13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  0 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  26 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  13 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  61 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:15Самвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  34

Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Таиланд учрашувини малайзиялик ҳакамлар бошқариб боришади Новости

Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Таиланд учрашувини малайзиялик ҳакамлар бошқариб боришади

Ўзбекистон терма жамоанинг Осиё Кубогидаги навбатдаги баҳсига ҳакамлар тайинланди.

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд ўйинини малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА) бажарса, АВАР сифатида саудиялик Холид Солиҳ Алтураис ишлаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Назми Насаруддин жорий мавсум жами 8 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3 та турида ўзбек клублари иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган. У турнирнинг 2-турида “Навбаҳор” – “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон), 4-турида “Аҳал” (Туркманистон) – “Пахтакор” ҳамда 6-тур доирасидаги “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон) – “Навбаҳор” учрашувларини бошқарган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 32 марта сариқ карточка, 4 бор қизил карточка чиқарган ва 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

Осиё Кубоги-2023 1/8 финал
30.01.2024 | 16:30 (Ўзбекистон вақти)
ЎЗБEКИСТОН – ТАИЛАНД
“Ал-Жануб” стадиони, Ал-Вукаир шаҳри
Бош ҳакам
: Назми Насаруддин (Малайзия)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Заирул, Ариф Шамил (иккаласи Малайзия)
Захира ҳаками: Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф (Уммон)
VAR: Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА)
AVAR: Холид Солиҳ Алтураис (Саудия Арабистони)

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика