RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  6 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Осиё Кубоги. Миллий терма жамоамиз Мельбурнда машғулот ўтказди Новости

Осиё Кубоги. Миллий терма жамоамиз Мельбурнда машғулот ўтказди

Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мельбурн шаҳрига етиб келди.
Одатга кўра терма жамоамиз бугун ўзининг навбатдаги машғулотини "SS Anderson Oval"да ўтказди. Бир соатча давом этган машғулотда Хитой билан ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчилардан ҳеч ким қатнашмади. Биласиз, кечаги ўйинда бош жамоамиз 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб, кейинчалик 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бундан эса мухлисларнинг таъби хира бўлгани аниқ. Энди бўлса бор умид Саудлия Арабистонга қраши кечадиган ҳақл қилувчи ўйиндан.

Бош мураббий Миржалол Қосимов бугунги машғулотни кеча асосий таркибда майдонга тушмаган футболчилар билан олиб борди. Бунда кечаги учрашувда захирадан тушган уч нафар футболчи - Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов ва Жасур Ҳасанов ҳам иштирок этишди. Асосий таркиб ўйинчилари эса тикланиш машқларини бажаришди ва улар билан Шуҳрат Мақсудов қолди.

Икки дарвозабон - Элдор Суюнов билан Акбар Тўраевни одатдагидек Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Йигитларнинг кайфиятини жудаям тушкун деб бўлмайди. Ҳамма Саудия Арабистони билан бўладиган "ҳаёт-мамот жанги"га астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Бугун эрталаб биз Брисбендан йўлга чиқиб, тушдан сўнг Мельбурнга келиб қўндик ва "Pullman" меҳмонхонасига жойлашдик. Биз жойлашган меҳмонхонадан стадионгача йўл унчалик узоқ эмас: нари борса 4 км. масофада экан. Эртага стадионга бориб, у ердаги шароитлар билан танишиб чиқамиз.

Мурод Ризаев, "СА" учун махсус.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика