RU

Последние новости

16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  2 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  4 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  4 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  2 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  5 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  19 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  2 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  8 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  6 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1

Осиё Кубоги. Жанубий Корея - Филиппин. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Новости

Осиё Кубоги. Жанубий Корея - Филиппин. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Бугун "C" гуруҳи жамоалари 1-тур баҳсларини ўтказишади.

Жанубий Корея терма жамоаси дастлабки турда Филиппин билан беллашади. Дубайдаги "Ал Мактум" стадионида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Филиппин бош мураббийи Свен-Горан Эрикссон қуйидаги фикрларни билдирди:

"Филиппин учун бундай турнирда осон рақибнинг ўзи йўқ. Биз илк учрашувни Осиё Кубоги фаворитларидан бирига қарши ўтказамиз. Аммо футболда сюрпризлар ҳам рўй бериб туради. Филиппин бунгача ушбу мусобақа қатнашмаган, шундай экан бу ерга келишнинг ўзиёқ биз учун катта байрам. Жанубий Корея ўз тарихида 14-марта Осиё Кубогида иштирок этади. Бундай жамоага қарши ўйнар экансан, рақибни ҳар томонлама ўрганишга ҳаракат қиласан. Ўйлайманки, биз Жанубий Кореяни яхши ўргандик. Уларнинг кучли-кучсиз жиҳатларини биламиз. Қоғозда кореяликлар кучли, бунга шубҳа йўқ, лекин ҳаммаси майдонда ҳал бўлади".

Ўз навбатида Жанубий Корея термаси устози Паулу Бентунинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

"Биз ҳар бир рақибга алоҳида ҳурмат билан ёндошамиз. Мепн терма жамоага келганимдан бери доим футболчиларга шуни уқтириб келяпман. Агар ўйин осон бўлади деб ўйласак, хато қилган бўламиз. Футболда энг катта хато бу рақибни менсимаслик. Мен учун ҳар доим навбатдаги ўйин муҳим, битта ўйинни ўтказиб олгач, ундан кейингисини ўйлайман. Филиппин кўпинча икки хил тактикадан фойдаланишини биламиз. Лекин уларнинг энг кучли томони қарши ҳужумларда анча тезкор ҳаракат қилишида".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика