RU

Последние новости

19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  0 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  2 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди Новости

Осиё Кубоги-2031 мезбонлиги учун Ўзбекистонга янги рақобатчи пайдо бўлди

Аввалроқ Марказий Осиё мамлакатлари турнирни қабул қилиш учун қўшма ариза топширганди.

Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги учун номзодларнинг янгиланган рўйхатини тақдим этди.

Унга кўра, Ҳиндистон футбол федерацияси ҳам турнир мезбонлиги учун ариза топширган.

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг энг нуфузли турнирини қабул қилиш учун Корея Республикаси, Индонезия, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Австралия ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси қўшма номзодлари томонидан таклиф юборилган.

Осиё футбол конфедерациясининг 35-Конгресси олдидан Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ОФК Ижроия қўмитасининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё футбол конфедерацияси 2031 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун еттита номзоддан ариза келиб тушгани эълон қилинди. ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа бу ташаббусларни турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич, дея баҳолади.

"Келиб тушган рекорд даражадаги аризалар — бу турнирнинг нуфузини яна бир бор тасдиқлайди. ОФК Ижроия қўмитаси номидан барча аъзо ассоциацияларимизга чуқур миннатдорлик билдираман", – деди ОФК президенти.

Эндиликда ОФК номзод ассоциациялар билан белгиланган вақт ва талаблар асосида танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлайди. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика