RU

Последние новости

09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  0 09:22ФИФА хавотирда  6 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  10 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  162 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  12 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда Новости

Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда

Ер куррасининг энг катта қитъаси – Осиёда катта футзал карвони йўлга чиқмоқда.

20-24-сентябрь кунлари қитъамизнинг 31 та терма жамоаси Осиё кубоги-2026 саралаш баҳсларидаги ўз юришларини бошлашади. Қуръага кўра жамоалар 8 та гуруҳга тақсимланган. 7 та гуруҳда 4 тадан, битта гуруҳдан эса 3 та жамоа ўрин олган.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддатда Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ф" гуруҳи саралаш ўйинларида иштирок этади. Ҳамюртларимиз Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. Гуруҳлар таркиби юқоридаги суратларда ўз аксини топган.


Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20-сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади. 22-сентябрда эса Шарқий Тимор терма жамоасига қарши баҳсда паркетга чиқишди. Ва ниҳоят гуруҳдаги сўнгги тур мусобақа мезбонлари – Қирғизистон терма жамоасига қарши 24-сентябрь куни бўлиб ўтади.


Мусобақа Регламентига биноан гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган жамоалар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси финал раунди иштирокчисига айланишади. Шунингдек, гуруҳларда иккинчи ўринни эгаллаган – энг яхши кўрсаткичга эга бўлган етти жамоага ҳам Осиё кубоги йўлланмаси насиб этади. Мазкур 15 жамоага саралаш ўйинларидан озод этилган мезбонлар — Индонезия футзалчилари қўшилишади. 


Осиё кубоги-2026 финал босқичи 2026-йилнинг 27-январидан 7-февралига қадар Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика