Осиё Кубоги-2023 мезбонлиги учун тўрт мамлакат ариза берди
18 июл 2022 19:10
Новости
Осиё Кубоги-2023 мезбонлиги учун тўрт мамлакат ариза берди
Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ОФКга аъзо тўртта ассоциациядан Осиё Кубоги–2023 финал босқичини ўтказиш истагида юборган билдиришномаларини қабул қилди.
Унга кўра, Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар мамлакатлари келгуси йил ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақани қабул қилишга тайёр.
Мазкур тендерга ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги муддати 2022 йилнинг 31 августигача этиб белгиланган.
Шундан сўнг ОФК маъмурияти томонидан таклифларнинг умумий муҳокамаси ўтказилади ва 17 октябрь куни ОФК Ижроия қўмитаси томонидан 24 жамоа иштирокидаги мусобақа мезбони эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон учинчи саралаш босқичи орқали турнир йўлланмасини қўлга киритди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии