RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  7 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Осиё кубоги-2023. "E" гуруҳи 2-тур ўйинларига превью Новости

Осиё кубоги-2023. "E" гуруҳи 2-тур ўйинларига превью

Бугун Осиё кубоги 2-тур баҳслари давом эттирилади.

Иордания — Жанубий Корея

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа ўзаро 5 маротаба тўқнаш келган бўлиб, иккитасида кореяликлар устун келган, яна шунча баҳсда дуранг қайд этилган, бир ўйинда эса араблар ғалаба қозонган. Тўплар нисбати: 3-4, Корея фойдасига.


Осиё кубогидаги иштирок

Иордания тўрт маротаба турнирда қатнашиб, учтасида гуруҳдан чиқишни уддалаган. Энг яхши натижа — чорак финал.

Жанубий Корея 15-маротаба қитъа биринчилигида иштирок этмоқда. Кореяликлар турнир тарихидаги дастлабки икки титулни қўлга киритган ва 1960 йилдан буён бошқа соврин юта олмаган.


Гуруҳдаги ҳолат

Иордания 1-турда Малайзия дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

Жанубий Корея эса Баҳрайнни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Иордания терма жамоасини 13.65 миллион евро, Жанубий Корея терма жамоасини эса 193 миллион еврога баҳолаган.


Мураббийлар фикри

Ҳусайн Аммута (Иордания бош мураббийи): "Биз дастлабки ўйинни ажойиб руҳда ўтказдик ва уч очко қўлга киритдик. Амоо эндиликда турнирдаги энг кучли жамоалардан бири билан тўқнаш келамиз. Мазкур учрашувга тайёргарликда бирдамлик муҳим аҳамият касб этади. Асосий эътиборимиз ҳимояга ва рақибга бўш зоналар қолдирмасликка қаратилади."

Юрген Клинсманн (Жанубий Корея бош мураббийи): "Ўзим футболчи бўлганим учун жароҳатлар ва карточкалар футболда учраб турадиган ҳолат деб биламан. Огоҳлантиришлар ўйиннинг бир қисмидир ва ундан қочиб кетолмайсиз ҳамда ҳадик билан майдонга тушиб бўлмайди. Биз асосий дарвозабонимизни йўқотганимиздан (футболчи жароҳат олди — таҳририят.) афсусдамиз. Биз қолган ўйинларда унинг учун ҳам кураш олиб борамиз."

Имкониятлар(%): 30-30-40


Баҳрайн — Малайзия

Ўзаро ўйинлар тарихи

Икки жамоа ўзаро 14 маротаба тўқнаш келган. Уларнинг 8 тасида Баҳрайн ғолиб чиққан, иккитасида Майлайзия зафар қучган. 5 ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбати: 33-17, Баҳрайн фойдасига.


Осиё кубогидаги иштирок

Баҳрайн 6 маротаба финал босқичида қатнашиб, 2004 йил 4-ўрин билан кифояланган.

Дастлаб Малая, кейинчалик ҳозирги ном остида Осиё кубогида иштирок эта бошлаган Малайзия уч маротаба гуруҳ босқичида қолиб кетган.


Гуруҳдаги ҳолат

Баҳрайн илк турда Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида ютқазди.

Малайзия Иорданиядан жавобсиз тўртта гол қабул қилиб олди.

Жамоалар қиймати

Нуфузли Transfermarkt портали Баҳрайн терма жамоасини 10 миллион евро, Малайзия терма жамоасини эса 6.78 миллион еврога баҳолаган.


Мураббийлар фикри

Хуан Антонио Пицци (Баҳрайн бош мураббийи): "Малайзияга қарши ўйин осон бўлмайди. Иккала жамоа ҳам плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилган. Ғалаба қозониш учун интиламиз."

Ким Пан Гон (Малайзия бош мураббийи): "Бўлажак ўйинга дастлабкисидагидек руҳиятда ёндашамиз. Биз жасоарт кўрсатиб, рақиб билан тенгма-тенг курашишни хоҳлаймиз. Илк турдаги натижадан барчанинг ҳафсаласи пир бўлди. Малайзия кучли менталитетга эга. Футболчилар янада кучлироқ бўлган ҳолда қайтишади."

Қизиқарли фактлар

- Баҳрайн Малайзияга қарши сўнгги 8 ўйинда мағлубиятга учрамаган (5 ғалаба, 3 дуранг). Бироқ жамоалар Осиё кубогида илк маротаба юзма-юз келади.

- Баҳрайн 7 иштирокининг бирортасида илк ўйинда ғалаба қозона олмади (3 дуранг, 4 мағлубият).

- Малайзия Осиё кубоги кетма-кет 4-ўйинида ютқзади ва 1 гол уриб, 16 та тўп ўтказиб юборди.

- Абдуллоҳ Ал Ҳашаш илк турда Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилиб, Баҳрайн терма жамоаси сафида Осиё кубогида гол урган энг кекса футболчига(31 ёш 151 кун) айланди.


Имкониятлар(%): 40-35-25

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика