RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Осиё Кубоги-2019даги рақибимиз. Туркманистон ҳақида Новости

Осиё Кубоги-2019даги рақибимиз. Туркманистон ҳақида

2019 йил БААда ўтадиган Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси "F" гуруҳида ўйнайди.

Ушбу гуруҳда вакилларимиз Япония, Уммон ва Туркманистон билан ўйнайди. Биз гуруҳдаги рақиблар ҳақида маълумот беришни бошлаймиз. Дастлаб қўшниларимиз Туркманистон ҳақидаги маълумотлар беришга қарор қилдик. 

 

Туркманистон футбол Федерацияси
Лақаби:
Маржонлар, Ахалтекинлар
Бош мураббий: Язгули Хожагелдиев
Сардор: Аҳмад Атаев
Энг кўп гол урган: Чарияр Муҳадов 13та гол
Энг кўп ўйин ўтказган: Омар Бердиев 37та ўйин
Уй стадиони: "Ашхабод" стадиони
ФИФА коди: TKM

Биринчи ўйини:
1992 йил 1 июнь
Қозоғистон - Туркманистон 1:0

Энг йирик ғалабаси
2003 йил 19 ноябрь
Туркманистон - Афғонистон 11:0

Энг йирик мағлубияти:
2000 йил 10 февраль
Қувайт - Туркманистон 6:1

Осиё кубогида:
Битта иштирок (2004 йил)
Энг яхши натижаси - гуруҳ босқичи (2004)

Жаҳон чемпионатида:

Иштирок этмаган

Осиё ўйинларида:
Иккита иштирок (1994 ва 1998)

ОФК Чақирув кубоги:
Тўртта иштирок: (2008, 2010, 2012, 2014)
Энг яхши натижаси: Иккинчи ўрин (2010, 2012)


Туркманистон терма жамоаси Марказий Осиё терма жамоалари ичида ўртамиёна, Осиёда эса энди-энди юқорига интилаётган жамоа ҳисобланади.

Худди Ўзбекистон сингари Туркманистон ўз тарихида Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган. Бироқ биздан фарқли равишда қўшниларимиз Жаҳон чемпионатлари саралашларини анча барвақт тугатишгани ҳеч кимга сир эмас.

Туркманистон иккинчи бор Осиё кубоги финал босқичида иштирок этади. Улар 2004 йил Хитойда ўтган қитъа чемпионатида дебют қилишганди. Ўшанда Туркманистон саралаш босқичида Сурия ва Шри-Ланкани ортда қолдириб БАА билан бирга йўлланмага эга чиққанди.

2004 йилги Осиё кубогида ҳам Туркманистон Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олганди. осиё кубогидаги илк учрашувдаёқ қўшниларимиз очко олишган. Саудия Арабистони билан баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Ироққа қарши учрашувда 2:3 ҳисобидаги аламли мағлубият қайд этилган. Сўнгги турда Ўзбекистонга қарши майдонга тушган Туркманистон Миржалол Қосимовнинг жаримадан урган голи туфайли мағлубият аламини тотиб кўрган ва гуруҳда учинчи ўринни банд этиб мусобақани тарк этганди.

ЖЧ-2018 саралашида Туркманистон терма жамоаси Эрон, Уммон, Гуам ва Ҳиндистон билан бир гуруҳдан жой олганди. 8та учрашувда 13 очко жамғарган қўшниларимиз гуруҳда учинчи ўринни олиб мундиал саралашидан чиқиб кетиб ОК-2019 саралашини давом эттиришганди.

Қитъа чемпионати саралашида Туркманистон, Баҳрайн, Хитой Тайпеи ва Сингапур билан бир гуруҳдан жой олди. 6та учрашувда 10 очко тўплаган жамоа Баҳрайн билан бирга БААдаги Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди.

Суратда: Язгули Хожагелдиев


Бугунги кунда Туркманистон терма жамоасини Язгули Хожагелдиев бошқариб бормоқда. 41 ёшли мураббий 2010-2013 йилларда ҳам терма жамоа устози сифатида ишлаган.

Мураббийлик фаолиятини 2006 йил 30 ёшида бошлаган Хожагелдиев биринчи йилдаёқ МТТУни мамлакат чемпиони қилди. Бугунги кунда у ҳам Туркманистон, ҳам "Олтин Аср" клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Сўнгги йилларда Туркманистоннинг энг кучли мураббийларидан бири ҳисобланган Хожагелдиев 2010 ва 2012 йилларда терма жамоани ОФК Чақирув кубоги мусобақасида финалга қадар олиб чиққан.

Икки клуб билан олти марта Туркманистон чемпиони бўлган, 4 марта мамлакат кубоги ва 2 бор Туркманистон Суперкубоги соҳибига айланган. Ўзбек мухлислари учун яхши таниш бўлган Гочгули Гочгулиев айни пайтда Туркманистон терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келмоқда.

Туркманистон терма жамоаси сафида бугунги кунда "Бухоро" клубида ўйнаётган Арслонмурот Омонов етакчи ҳисобланади. Бундан ташқари Чехиянинг "Славия" клубида ўйнаётган Рулсан Мингазов ҳам жамоада ўз ўрнига эга. Туркманистонлик Элман Тагаев, Илья Тамуркин, Сардорали Атаев, Алтимурат Аннадурдиев каби футболчилар турли йилларда Ўзбекистон клубларида тўп тепишган ёки кўрикдан ўтишган.

Суратда: Арслонмурод Омонов испаниялик Хави билан бирга


Туркманистон ва Ўзбекистон шу кунга қадар 9 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Ўзбекистон 7 марта, Туркманистон 1 марта ғалаба қозонган. Бир бор дуранг қайд этилган. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2004 йилда кузатилган.

Сана

Ўйин

Ҳисоб

Ўйин мақоми

26.07.2004

Ўзбекистон - Туркманистон

1:0

Осиё Кубоги-2004

03.05.2001

Ўзбекистон - Туркманистон

5:2

ЖЧ-2002 саралаши

25.04.2001

Ўзбекистон - Туркманистон

1:0

ЖЧ-2002 саралаши

08.10.2000

Ўзбекистон - Туркманистон

3:0

Ўртоқлик ўйини

11.12.1998

Ўзбекистон - Туркманистон

1:1

Осиё ўйинлари

11.10.1994

Ўзбекистон - Туркманистон

3:0

Осиё ўйинлари

11.04.1994

Ўзбекистон - Туркманистон

4:0

Мустақиллик кубоги

25.10.1992

Туркманистон - Ўзбекистон

1:0

Марказий Осиё кубоги

28.06.1992

Ўзбекистон - Туркманистон

2:1

Марказий Осиё кубоги



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика