RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (матнли трансляция)  14 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  2 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Осиё Кубоги-2019. Уммонлик журналист: "Менимча, эртага дуранг бўлади" Новости

Осиё Кубоги-2019. Уммонлик журналист: "Менимча, эртага дуранг бўлади"

Ўзбекистон - Уммон учрашувига бир кун қолди.

Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 мусобақасидаги ўз иштирокини бошлайди. Сайтимиз ходимлари кеча тўлиқ таркибда Дубай шаҳрига етиб келдик. Бугун эса эрталаб ўйин бўлиб ўтадиган Шаржа томон йўл олдик. Шаржа Дубайдан кўп ҳам узоқ эмас, агар йўл тирбандлиги юзага келмаса 45 дақиқада етиб олсангиз бўлади.

"Шаржа Стэдиум"га келиб мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи аккредитация карточкасини олгач, биз учун расман Осиё Кубогидаги фаолият бошланди. Медиа марказга кириб келганимизда бу ерда фақат бир нафар уммонлик журналист ўтирган экан. Ўзини Файсал Салим деб таништирган ҳамкасбимиз "Oman Daily" газетасида ишлар экан. Вақтни зое кетказмай эртанги баҳс олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Эртага "F" гуруҳи жамоалари ҳам мусобақага киришишади. 1-турда Ўзбекистон ва Уммон ўзаро баҳс олиб боради. Сизнинг ўйинолди фикрингиз қандай?
- Шуни айтишим мумкин, ҳар икки жамоа учун жуда қийин баҳс бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси бизга нистабан кучлироқ дея оламан. Жамоангиз ҳар доим жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида охирги раундга қадар етиб боради. Бу томонлама ҳам Ўзбекистон Уммонга қараганда кўпроқ натижага эга. Шу ўринда мени ҳайрон қолдирган жиҳат, Сервер Жепаровнинг нима сабабдан таркибда йўқлиги. Менимча, у ҳамон юқори савияда ўйнаяпти ва агар келганида терма жамоага ёрдам бера оларди деб ўйлайман. Лекин сизда бошқа яхши футболчилар ҳам бор. Менимча, Ўзбекистон бу мусобақада чорак финалгача бора олади.

- Сизнингча, эртанги ўйин қандай натижа билан тугайди?
- Ҳамма уммонлик сингари мен ҳам жамоамиздан ғалаба кутаман. Лекин менимча эртага дуранг қайд этилса керак. Балки 0:0, балки 1:1 бўлиши мумкин. Тахминимча, жамоалар биттадан кўп гол уришмайди.

- Ўзбекистоннинг ҳозирги таркибидан қайси футболчиларни биласиз?
- Одил Аҳмедовни. У жуда кучли ўйинчи. Унда кучли хислатлар мужассам. Аҳмедов жуда тиришқоқ ва руҳий томонлама ҳам кучли футболчи.

- Бош мураббий Эктор Купер ҳақида нима дея оласиз?
- Тўғрисини айтсам, унинг ўйин услуби менга ёқмайди. Чунки Купер фақат ҳимоявий футболни маъқул кўради. Бу услуб Ўзбекистонга тўғри келмайди. Чунки сизларда жамоа ҳужум қилишга ўрганган. Купер эса ҳимоявий футболни қўллаяпти ва менинг ўйлашимча, бу услуб сизнинг жамоангизга мос эмас.


- Уммон терма жамоасининг ўйин услуби қанақа?
- Бизда ҳимоя кучли. Ҳимояда яхши футболчиларимиз бор. Ярим ҳимоямиз ҳам ўзига яраша кучли, лекин яхши ҳужумчилар йўқ. Бизда ҳужумчилар кўп гол уришмаяпти. Бош мураббий Пим Вербек ҳам ҳимоявий футболни маъқул кўряпти. Унинг бу услуби ўтган йил Кўрфаз Кубогида фойда берганди. Чунки биз чемпион бўлганмиз. Аммо Осиё Кубогида нима бўлишини вақт кўрсатади.

- Маълумки, Уммон терма жамоасининг асосий дарвозабони Али Ал Ҳабси жароҳат туфайли мусобақада иштирок эта олмайди. Буни катта йўқотиш деса бўладими?
- Йўқ, мен бундай демаган бўлардим. Чунки бизда яна бир яхши дарвозабон Файз Ал Рушейди бор. Менимча, асосий дарвозабон шу бўлади. Ал Рушейди ўтган йил Кўрфаз Кубогида дарвозани жуда яхши қўриқлаганди. Унга ишонч катта.  

- Уммон терма жамоасининг асосий кучи нимада?
- Ҳимоямизда деб ўйлайман. Чунки бизда яхши ҳимоячилар бор.

- Мухлислар Ўзбекистон билан ўйиндан нима кутишяпти?
- Биз ютиб қўйишимиз ҳам мумкин, чунки бу футбол. Шуниси аниқки, ҳимоячиларимиз ҳужумчиларингиз учун бошоғриқ бўлади. Қолаверса, таркибда Жепаров йўқ, бу ҳам бизга фойда бериши мумкин.

- Уммон терма жамоаси қаторасига 8та ўйинда ютқазмади, бироқ Австралия билан кечган баҳсда 0:5 ҳисобидаги мағлубият рўй берди. Бунинг сабаби нимада?
- Биз Австралия билан ўйингача анча толиққандик. Қолаверса, Австралия жисмоний томондан кучли экан. Аммо бу ўртоқлик ўйини эди, шу боис ваҳимага тушмадик.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика