RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Осиё Кубоги–2019 мусобақасидаги барча жамоаларнинг шиори маълум бўлди Новости

Осиё Кубоги–2019 мусобақасидаги барча жамоаларнинг шиори маълум бўлди

Келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида барча терма жамоаларнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Бугун ОФК овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг шиори “БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ.ЎЗБЕКИСТОН” — "HERE WE ARE.UZBEKISTAN" бўлди.
Эндиликда ушбу шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади.

Қуйида эътиборингизга барча терма жамоаларнинг шиорларини келтириб ўтамиз:

“А” гуруҳи

БАА: “Бизнинг вақтимиз келди”
Таиланд: “Чансуек. биргаликда бир тану бир жон бўлиб”
Ҳиндистон: “Кўк йўлбарслар - миллат умиди”
Баҳрайн: “Ҳеч қачон “ҳеч қачон” дема”

“В” гуруҳи
Австралия: “Қаҳрамонлар” юксалади”
Сурия: “Битта жамоа. Битта миллат. Битта Сурия”
Фаластин: “Биз ғолиб бўламиз. Биз - Фаластинмиз”
Иордания: “Иорданияни фахрланишга мажбур қил”

“С” гуруҳи
Жанубий Корея: “Биз қизиллармиз”
Хитой: “Бир хил орзу учун курашиб”
Қирғизистон: “Оқ лочинлар”
Филиппин: “Иложи йўқ иш орзусида”

“D”  гуруҳи

Эрон: “80 миллион одам. Бир миллат. Битта юрак уриши”
Ироқ: “Шерлар ҳамиша ғолиб чиқишади”
Вьетнам: “Олтин юлдуз жангчилари”
Яман: “Ҳеч қачон таслим бўлма”


“Е”  гуруҳи
Саудия Арабистони: “Саҳродан қитъа тахти сари”
Қатар: “Биз ва миллатимиз ажойиблигидан фахрланамиз”
Ливан: “Кедрлар* келмоқда”
КХДР: “Чхоллима* руҳи билан”

*Кедр – Ливан рамзи бўлган дарахт.
*Чхоллима – афсонавий корея қанотли оти.


“F”  гуруҳи
Япония: “Барчани ҳурмат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай”
Ўзбекистон: “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон”
Уммон: “4 миллион юрак, битта орзу”
Турманистон: “Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон”

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика