RU

Последние новости

08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  0 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  1 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  2 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  33 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  7 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  2 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  11 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  40 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23

Осиё Кубоги–2019 мусобақасидаги барча жамоаларнинг шиори маълум бўлди Новости

Осиё Кубоги–2019 мусобақасидаги барча жамоаларнинг шиори маълум бўлди

Келаси йилнинг 5 январь – 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақа давомида ҳар бир миллий терма жамоа учун алоҳида автобус ажратилиб, ушбу автобусга терма жамоа шиори ёзиб қўйилади.

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайтида барча терма жамоаларнинг Осиё Кубогидаги шиори учун овоз бериш жараёни бўлиб ўтди. Бугун ОФК овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Унга кўра Ўзбекистон терма жамоасининг шиори “БИЗ ШУ ЕРДАМИЗ.ЎЗБЕКИСТОН” — "HERE WE ARE.UZBEKISTAN" бўлди.
Эндиликда ушбу шиор Осиё Кубоги давомида терма жамоамизни олиб юрадиган автобусда акс этади.

Қуйида эътиборингизга барча терма жамоаларнинг шиорларини келтириб ўтамиз:

“А” гуруҳи

БАА: “Бизнинг вақтимиз келди”
Таиланд: “Чансуек. биргаликда бир тану бир жон бўлиб”
Ҳиндистон: “Кўк йўлбарслар - миллат умиди”
Баҳрайн: “Ҳеч қачон “ҳеч қачон” дема”

“В” гуруҳи
Австралия: “Қаҳрамонлар” юксалади”
Сурия: “Битта жамоа. Битта миллат. Битта Сурия”
Фаластин: “Биз ғолиб бўламиз. Биз - Фаластинмиз”
Иордания: “Иорданияни фахрланишга мажбур қил”

“С” гуруҳи
Жанубий Корея: “Биз қизиллармиз”
Хитой: “Бир хил орзу учун курашиб”
Қирғизистон: “Оқ лочинлар”
Филиппин: “Иложи йўқ иш орзусида”

“D”  гуруҳи

Эрон: “80 миллион одам. Бир миллат. Битта юрак уриши”
Ироқ: “Шерлар ҳамиша ғолиб чиқишади”
Вьетнам: “Олтин юлдуз жангчилари”
Яман: “Ҳеч қачон таслим бўлма”


“Е”  гуруҳи
Саудия Арабистони: “Саҳродан қитъа тахти сари”
Қатар: “Биз ва миллатимиз ажойиблигидан фахрланамиз”
Ливан: “Кедрлар* келмоқда”
КХДР: “Чхоллима* руҳи билан”

*Кедр – Ливан рамзи бўлган дарахт.
*Чхоллима – афсонавий корея қанотли оти.


“F”  гуруҳи
Япония: “Барчани ҳурмат қилиб, ҳеч кимдан қўрқмай”
Ўзбекистон: “Биз шу ердамиз. Ўзбекистон”
Уммон: “4 миллион юрак, битта орзу”
Турманистон: “Яшил майдон, яшил жамоа, яшил Туркманистон”

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика