RU

Последние новости

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  2 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  5 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  14 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  95 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  847 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Осиё Кубоги-2015. Хитойга ютқаздик Новости

Осиё Кубоги-2015. Хитойга ютқаздик

Осиё Кубоги-2015 иккинчи тури доирасидаги Хитой - Ўзбекистон учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ. Хитой Ўзбекистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

90.
Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди

89.
Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, дарвозабонга совға...

88.
Учрашув тугашига икки дақиқа вақт қолди. Хитойлик Хао Жунмин ҳозир Тўхтахўжаевни чиройли тарзда алдаб ўтиб ҳужумда иштирок этди.

84.
Сун Ке майдонга тушиб ўйинни анчагина ўзгартириб юборди. Бизда Ҳасанов ҳам, Рашидов ҳам унча кўринишмаяпти...

83.
Ўйин тугаб бормоқда. Вакилларимиз ҳозирча бирон бир яхши ҳужум ташкил эта олишганича йўқ.

81. Ўзгариш. Хитой.
Занг Ченгдонг ўрнига Лиу Бин Бин тушди

80.
Терма жамоамиз ҳужум ташкил қилди, аммо ноаниқ пас туфайли ҳужум тўхтади.

79. Қовун тушишига бир баҳя қолди! Анзур Исмоилов тўпни Нестеровга оширишда нўноқлик қилди. Оқибатда хитойлик ҳужумчи сал қолса дарвозамизга гол урарди. Игнатий бу вазиятда яхши ўйнади.

78.
Ванг Далеи вақтни чўзмоқда, бошқа нима ҳам қилсин. Унинг ҳаққи бор

77.
Хитой ўзи учун керакли ҳисобни ўрнатди ва тўпни назорат қилмоқда, ҳужумга ўтмоқда...Уйғонинглар йигитлар!

76. Хавфли вазият!!! Ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Хао Жунмин 4 метр масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмагани бизнинг бахтимиз!

75.
Бугунги ўйинни томоша қилиш учун стадионга 13674 нафар мухлис келди.

72.
Жасур Ҳасанов ўнг қанотдан тезлик олиб жарима майдони ёнига яқинлашиб келди ва марказдаги шерига тўпни оширди, ҳимоячи буни кутиб турган экан...

71. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Санжар Турсунов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди

70.
Ҳа азизлар ҳисобда олдинда бориб иккита гол ўтказдик... Энди гол уриш керак!

68. ГОЛ! СУН КЕ! 2:1. Тўпни жарима майдонига яқин жойда эгаллаб икки футболчимиз орасидан дарвозага бурама зарба бериб Нестеровни ожиз қолдирди - 2:1.

67. РАШИДОВВВВ! Сардор рақиб жарима майдонига кириб бориб Меи Фангни алдади ва зарба берди. Бироқ зарбаси кучсизроқ чиқди, дарвозабон ўз жойида

66. Ўзгариш. Хитой.
Гао Лин ўрнига Сун Ке тушди

65.
Жарима тўпи бизга фойда келтирмади, ўйиндан ташқари ҳолат юзага келди.

65.
Санжар Турсунов ўнг қанотда рақибни алдади. Занг Линпенг уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

63.
Хитой яна босимни кучайтирмоқда. Занг Ченгдонгнинг зарбаси йўлига Тўхтахўжаев ғов бўлди, Исмоилов тўпни майдон ташқарисига чиқарди

61. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Сервер Жепаров ўрнига Сардор Рашидов тушди

59.
Кутиб олинг майдонга Сардор Рашидов тушмоқда

58. Денисов маладес! Ўз қанотидан олдинга ўтаётган рақибни бир ҳамла билан тўпсиз қолдирди.

56.
Ҳисоб тенглашгач стадион анчагина жонланиб қолди. Хитойликларнинг ҳайқириқлари қулоқни қоматга келтирмоқда

54. ГОЛ! 1:1. Ву Кси ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан оширилган тўпга чиқишда Нестеров кеч қолди, натижада бўш қолган Ву Кси осонгина дарвозани ишғол қилди.

51.
Вакилларимиз рақибга қарши кучли прессинг
қўллашмоқда. Хитойликлар олдинга ўтишга қийналишмоқда.

49. ЗАРБА!
Иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазиятни хитойликлар ташкил этишди. Ву Ксининг зарбасидан сўнг Нестеров тўпни ушлаб олди

47.
Ҳар иккала жамоа сафида биттадан ўзгариш бўлди. Тўхтахўжаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна яшил майдонга қайтди

46.
Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Шавкат Муллажонов ўрнига Ислом Тўхтахўжаев тушди

46. Ўзгариш. Хитой.
Ю Хаи ўрнига Хао Жунмин тушди

Дастлабки бўлимда ким яхши ўйнади? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

Танаффус вақтида ўйиннинг энг яхши мухлиси аниқланди. Бу сафар соврин хитойлик мухлисага насиб этди

45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0 ҳиосбида олдиндамиз

44. Яна Нестеровга балли! Чап қанотдан узатилган тўпни Игнатий қийинчилик билан қайтариб юборди.

43.
Хитой бўлим сўнггида катта куч билан олдинга ўтди, ўнг қанотдан узатилган тўпни Меи Фанг ўзига бўйсундира олмади. Алан Перрен жаноблари ўз ёрдамчиларига нималардир демоқда...унинг Дилидан нималар кечаётганини билмаймиз

42.
Хитойликлар яна қанотдан ҳужум уюштиришди, Гао Лин зарба бераётганда тўпни йўқотиб қўйди. Нестеров тўпни тўғри рақибга ошириб берди, сал қолишга сал қолдия!

41.
Яна Муллажонов рақибни йиқитмоқда. Ҳакам уни сўнгги бор оғизаки тарзда огоҳлантирди.

40.
Дастлабки бўлим якунланиб бормоқда. Ҳозирча ҳисобда олдиндамиз. Лекин яна гол урсак ёмон бўлмасди

39. Терма жамоамиз ҳужумда...
Темур Кападзе чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Жепаров кутилмаганда тўпни тўхтата олмади

35. ЗАРБА! Уч нафар футболчимиз рақибни чалғитди, Одил Аҳмедовнинг ерлаб берилган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

35. Огоҳлантириш. Хитой.
Ренг Ханг

35. Қандай вазият! Жепаров тўпни рақиб ҳимоясидан ўтиб кетаётганда Рен Ханг уни қўлидан ушлаб қолди. Ҳакам жарима майдони чизиғи устидан жарима тўпи белгилади.

34.
Муллажонов ва Исмоилов Гао Линга имкон беришмаяпти. Шундай ўйнашда давом этинг йигитлар!

31.
Қизиғи Аҳмедовнинг зарбаси ўйиндаги дастлабки аниқ зарба бўлган экан. Ана  шунақа биз ҳам ҳужум қилмай туриб гол ура оламиз.

29.
Голдан сўнг ўйин бироз секинлашди. Бу бизнинг фойдамизга албатта. Хитойликларга тезкор ўйин таклиф қилиб бўлмайди

25. Хавфли вазият!!! Хитойликлар чап қанотдан ҳужум қилишди, Гао Линнинг зарбаси ноаниқ чиқди!

24.
Муллажонов қўпол ўйнамоқда. Унда сариқ карточка бор. Балки танаффус вақтида алмаштириш керакдир...

22. Тўпни жарима майдони ёнида тўпни қабул қилиб олган Аҳмедов тўпни дарвозага йўллади, тўп йўл йўлакай ҳимоячилардан бирига тегиб хитойликлар дарвозасига бориб тушди - 0:1 !!!!

22. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ОДИЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ГОООООООООООЛ! АҲМЕДООООООООООООООВ!

20.
Миржалол Қосимов анчадан буён майдон четида туриб шогирдларига кўрсатма бермоқда. Перрин эса гоҳ гоҳида туриб кўрсатмаларни айтиб турибди

19.
Тан олиш керак Хитой бизга нисбатан анча енгил ўйнамоқда.

18. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Шавкат Муллажонов

17. ЗАРБААААААААААА! АКМАЛ ШОРАҲМЕДОВ! Ўнг қанотдан олдинга ўтган ҳимоячимизнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди

16. Хавфли вазият! Жарима майдони ичида Сергеев тўпни тўхтатди, Турсунов дарвозага зарба берди, тўп ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди!

15.
Хитойликлар майдон марказидаги хатодан фойдаланиб ҳужумга ўтишди. Нестеров барчамизни тинчлантирди.

13. Терма жамоамизнинг узоқ давом этган ҳужуми! Футболчиларимиз 2 дақиқага яқин тўпни ўзида сақлаб туришди. Ўнг қанотдан Шораҳмедовнинг узатган тўпини Жепаров дарвозага йўллай олмади. У рақиб билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар ёрдамидан сўнг сардоримиз майдонга қайтади.


11. Балли Нестеров! Жарима тўпидан сўнг Игнатий муштлари билан тўпни узоқлаштирди

10. Хитойнинг қанотдан ташкил этаётган ҳужумлари анчагина хавфли чиқмоқда. Юрагимей сенга раҳмим келиб кетди...одамни ҳаяжонга солишмоқда.

8. Турсунов ва Денисов чап қанотда комбинация ташкил этишди, аммо Санжарнинг тўп узатиши бироз кучли чиқди.

7. Мухлисларимиз бир сонияга бўлса ҳам ҳайқириқларни тўхтатаётганлари йўқ. Хитойликлар эса асосан жамоа ҳужумга ўтса жонланишмоқда.

7. Санжар Турсунов олдинга ўтиб тўп учун курашиб кўрди. Лекин Рен Ханг унга ҳеч қандай имконият қолирмади

6. Хитой кетма кет икки марта бурчак тўпига эга бўлди. Занг Ченгдонг томонидан йўлланган зарба ноаниқ кўриниш олди.

5. Хавфли вазият!!! Ю Хай чап қанотдан тўпни жарима майдонимизга узатди, Ву Леи тўпга зарба бера олмади.

4. Хитойликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил этишди. Виталий Денисов ҳушёр ўйнаб хавфни бартараф этди

3. Денисов чап қанотдан Сергеевни тўп билан таъминлади. Ўтган ўйин қаҳрамони тўпни ўзига буйсундира олмади...ҳужум тўхтади

2. Дастлабки ҳужумни хитойликлар ташкил этишди. Аммо берилган зарба ачагина ноаниқ кетди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! Фақат ғалаба!

- Маълумот учун Гуруҳдаги параллел учрашувда Саудия Арабистони КХДР устидан йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

- Ўйинни Хитой терма жамоаси бошлаб беради. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи бўлимни майдоннинг ўнг томонида ўйнайди.

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига! Барча биргаликда!

- Хитой давлат мадҳияси янграмоқда

- Стадионда "паук" камера фаолият олиб бормоқда. Бу тасвирга олишда барчага қулайлик қилади.

- Диққат қилинг Хитой ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари "Брисбен" стадиони майдонига тушиб келишмоқда....

- Футболчилар стадион тунелида майдонга тушиб келишга тайёр! Бошланмоқда азизлар!

- Кутилганидек стадионнинг каттагина қисмини хитойлик мухлислар эгаллашмоқда...Сон эмас сифат борасида уларни енгамиз деганди мухлислар клуби раиси Абдураҳмон Фозилов. Бунга ишонамиз!

- Ҳаяжон кучли ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда...насиб қилса бугун ҳам ижобий натижага эришамиз.

- Иккала жамоа аъзолари ўйинолди машғулотни тугатиб кийиниш хонасига кириб кетишди. Учрашув бошланишига оз муддат қолмоқда. Брисбенда ёмғир ёғишда давом этмоқда. Стадионнинг қулай томони шундаги мухлислар усти ҳам том билан ёпилган.

- Ҳозирча стадион деярли бўш, лекин одамлар келишда давом этмоқда.

- Стадиондаги муҳит ажойиб. Иккала жамоа футболчилари ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда. Ўзбекистонлик мухлислар ўз секторларини эгаллаб жамоамизни қўллаб қувватлашни бошлаб юборишган.

- Ассалому алайкум қадрли футболимиз мухлислари! Брисбен шаҳридаги "Брисбен" стадионидан барчага алангали салом! Нарзулла Сайдуллаев яқин 90 дақиқа ичида сизлар билан бирга Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинни кузатиб боради.

- Ўйин маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкентда 14:00да) бошланади.



Хитой - Ўзбекистон 2:1 LIVE
14 январь 2015. Брисбен. "Брисбен" стадиони

Бош ҳакам:
Муҳаммад Абдулла Ҳассан (БАА)
Қанот ҳакамлари:
Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла (БАА), Ҳасан Муҳаммад Ҳасан Ал Маҳри (БАА)
Тўртинчи ҳакам:
Хеттиканканамаге Перера (Шри-Ланка)
Бешинчи ҳакам:
Дение Гедара Хематунга (Шри-Ланка)
Назоратчи:
Ленние Эдвард Макгрегор (Австралия)

ГОЛ:
Одил Аҳмедов 22, - 0:1. Ву Кси 54, - 1:1. Сун Ке, 68 - 2:1.

Ўзбекистон:
12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов (20.Ислом Тўхтахўжев, 46), 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров (4.Сардор Рашидов, 61), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 17.Санжар Турсунов (15.Жасур Ҳасанов, 71), 18.Тимур Кападзе, 19.Виталий Денисов, 23.Акмал Шораҳмедов.
Захирадагилар: 1.Элдорбек Суюнов, 2.Егор Кримец, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жамшид Искандеров, 13.Лутфулла Тўрев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 16.Воҳид Шодиев, 21.Акбар Тўраев, 22.Фарруҳ Сайфиев.

Хитой: 23.Ванг Далеи, 2.Рен Ханг, 3.Меи Фанг, 4.Жианг Зипенг, 5.Занг Линпенг, 7.Ву Леи, 10.Женг Жи, 15.Ву Кси, 17.Занг Ченгдонг (19.Лиу Бин Бин, 81), 18.Гао Лин (16.Сун Ке, 66), 21.Ю Хаи (11.Хао Жунмин, 46).
Захирадагилар: 1.Зенг Ченг, 6.Ли Анг, 8.Каи Хуиканг, 9. Янг Ксю, 12.Ян Жунлинг, 13.Лиу Жиане, 14.Жи Ксианг, 20.Ю Ханчао, 22.Лио Лишенг.

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 18, Рен Ханг 35,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика