RU

Последние новости

15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  0 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  3 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0 14:13"Италияда футбол жуда секин ўйналади!" — Капелло "Интер"нинг шармандали мағлубияти сабабини айтди  2 13:41"Андижон" собиқ легионери "Металлург" таркибига қўшилди  1 13:10ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди  13 12:46ОФК клублар рейтингини янгилади. Ўзбекистон кучли ўнликда  9 12:36"Нефтчи" жамоасининг 2026 йил учун таркиби ва рақамлари эълон қилинди  13 12:11"Кийиниш хонасидаги гаплар ўша ерда қолиши шарт!" — Месси замонавий футболчиларнинг одатини танқид қилди  5 11:44Жаҳон футболидаги глобал ислоҳотлар ва имкониятлар — Жанни Инфантинонинг FIFA раҳбари сифатидаги фаолиятига 10 йил тўлди  0 11:28Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда  0 10:58Хуршид Ғиёсов: "Буни ҳаёт кўрсатади"  1 10:28"Барселона" етакчиларидан бири: "Тўп Винисиусда бўлса, фақат ибодат қилиш қолди"  10

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “Е” гуруҳига назар Новости

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “Е” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “Е” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Вьетнам – Ўзбекистон
20:30. БАА – Гонконг

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этаётган ушбу гуруҳда 9 очко жамғарган БАА пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда бораётган Ўзбекистон ҳисобида 4 очко, шунингдек 3-ўриндаги Гонконг ҳисобида ҳам 4 очко бор. Вьетнам эса 0 очко билан охирги ўринни эгаллаб турибди.

Миржалол Қосимов: (Ўзбекистон термаси бош мураббийи): “Биз бу ерга узоқ парвозни амалга оширган ҳолда етиб келдик. Лекин маҳаллий иқлимга мослашиб олиш учун бир кун етарли бўлди. Жамоамиздаги ҳамма жуда яхши жисмоний ҳолатда. Биринчи учрашувда Вьетнам мазмунли ҳаракат қилди, лекин биз ҳам бўш келмадик ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Жавоб баҳсида Вьетнамнинг ўз уйида тўп суришини инобатга олмаганда, биз улардан кучлимиз ва буни майдонда исботлашни хоҳлаймиз. Менимча, улар бизга қарши қарши ҳужумда тўп сурса керак”.

Нгуен Ван Си (Вьетнам термаси бош мураббийи): “Биз Ўзбекистон билан кечадиган иккинчи ўйинга тайёрмиз. Бу учрашувда иккита ўзгаришни амалга оширамиз. Асосий дарвозабонимиз билан жамоа сардори жароҳатдан тузалиб яна сафга қайтишди. Бу эса таркибимизни кучайтиради. Ўзбекистон – айниқса ҳужумда кучли, шундай экан, дастлаб ҳимоя ҳақида бош қотирмасак бўлмайди. Ана ундан кейин ҳужум уюштириш тўғрисида ўйлаб кўрамиз. Биз саралаш босқичини ноль очко билан тугатишни хоҳламаймиз”.

Маҳди Али (БАА термаси бош мураббийи): “Гонконг билан кечадиган баҳс биз учун ўта муҳим. Агар ғалаба қозонсак, Осиё чемпионати йўлланмасига вақтлироқ эга бўламиз. Ўйлайманки, шогирдларим рақибни яна бир бор мағлубиятга учрата олишади. Дастлабки ўйиндаги 4:0 ҳисоби рақибнинг кучсиз эканлигини англатмайди. Биз гуруҳдаги барчани бир хил ўринда кўрамиз ва ҳеч қачон жамоа ажратмаймиз”.

Ким Пан Гон (Гонконг термаси бош мураббийи): “Гонконг 1968 йилдан бери Осиё чемпионатида қатнаша олмаяпти. Бу эса жуда узоқ муддат ҳисобланади. Биз БААдан қўрқаётганимиз йўқ, аксинча, уларга яхши “совға” тайёрлаш ниятимиз бор. Тан олиш керак, БАА қитъадаги энг яхши жамоалардан бири ҳисобланади. Агар ғалаба қозонсак, бу биз учун тарихий натижа бўлади”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика