RU

Последние новости

12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  0 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  2 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  9 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар Новости

Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичи. “D” гуруҳига назар

Бугун қитъамизда Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган 4-тур учрашувлари ўтказилади. “D” гуруҳида қуйидаги беллашувлар бўлиб ўтади.
17:00. Яман – Қатар
19:45. Баҳрайн – Малайзия

“D” гуруҳида Баҳрайн 7 очко билан биринчи, Қатар 6 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Учинчи ўриндаги Малайзия ҳисобида 4 очко ва охирги ўриндаги Яман ҳисобида 0 очко мавжуд.

Энтони Хадсон (Баҳрайн термаси бош мураббийи): “Малайзияга қарши беш нафар асосий футболчимиз жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Шунга қарамай, ўйинга тайёрмиз. Ғалаба қозонсак, Осиё Кубогига йўлланма оламиз, буни шогирдларим жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Ўйлайманки, майдонга тушадиган ҳамма ўйинчиларимиз ўзларининг энг яхши хислатларини намойиш эта олишади. Малайзиядаги баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этгандик, энди уйда ғалаба қозонмасак бўлмайди.

К.Ражагобал (Малайзия термаси бош мураббийи): “Бу ерга фақат ғалабани кўзлаб келдик. Бунга хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг. Тўғри, биз рақибни ҳурмат қиламиз, лекин жамғарилган 4 очко билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Биз ўзимизга янада кўпроқ эътибор қаратилишини истаймиз. Токи гуруҳдан чиқиш имконияти бор экан, охиригача курашамиз”.

Фаҳад Тани (Қатар термаси бош мураббийи): “Ўтган турда Яманни 6:0 ҳисобида мағлуб этдик. Аммо бу билан уларни камситиш керак эмас. Навбатдаги ўйинга аввалги натижани унутган ҳолда қарашимиз керак. Шундагина яна бир марта ғалаба қозона оламиз”.

Сами Нааш (Яман термаси бош мураббийи): “Бу ўйин саралашда дастлабки очкони қўлга киритиш учун жуда яхши имконият. Олдимизда учта баҳс қолди ва қайсидир ўйинда очко қўлга киритсак, бундан жуда мамнун бўлардик. Яманда футбол ривожланиши учун ҳам Қатарни мағлуб этишга уриниб кўрамиз”.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика