RU

Последние новости

00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  6 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  234 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  18 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3

Осиё Кубоги-2015. Қуръадан кейин гуруҳимиздаги мураббийлар фикри Новости

Осиё Кубоги-2015. Қуръадан кейин гуруҳимиздаги мураббийлар фикри

Хабарингиз бор, кеча 2015 йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР жамоалари билан “В” гуруҳидан жой олди.

ОФК расмий сайтида фаолият юритаётган ҳамкасбларимизнинг фикр билдиришича, гуруҳда яққол фаворит йўқ ва тўрттала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради. Аммо кўпчилик Саудия Арабистони билан Ўзбекистон термасида имконият юқори демоқда.

Саудияликлар устози Хуан Рамон Лопес Каро бу борада шундай дейди: “Тўғри, Саудия Арабистони анчадан бери халқаро майдонларда ўзини кўрсата олмаяпти, лекин бу сафарги Осиё чемпионати умуман бошқача бўлади. Ҳар ҳолда бизнинг жиддий тайёргарлик кўришимиз бор гап”.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мураббий Саудияда ишлашни бошлаганидан бери терма жамоа 51 поғона юқорига кўтарилиб, ФИФА рейтингида 75-ўринга чиқиб олди.

Хитойни қабул қилиб олганига ҳали кўп бўлмаган Алан Перрин эса қуръадан хафа эмаслигини билдирди: “Биринчи ўйинни Саудияга қарши ўтказамиз ва бу беллашув биз учун жуда муҳим. Умуман олганда, қуръа натижалари ёмон кўриниш олмади. Менимча, гуруҳдаги ҳамма тенг имкониятга эга”.

КХДР термаси 2012 йил бўлиб ўтган ОФК Чақирув Кубогида ғолиб чиққан ҳолда Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Шимолий кореяликлар учун 1980 йилги чемпионат унутилмас бўлган. Ўшанда жамоа Хитой, Сурия ва Эронга қарши баҳс олиб бориб, гуруҳдан чиқа олганди.

Ҳозирда КХДР термасини 2010 йил ўтказилган U-19 Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Юнг Жонг Су бошқаряпти. Унинг фикрлари сайтда чиқмади, чунки шимолий кореяликлар устози қуръа ташлаш маросимига ташриф буюрмади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика