Осиё футболи. Умар Абдулраҳмон яна терма жамоага қайтди
27 мая 2019 17:42
Новости
Осиё футболи. Умар Абдулраҳмон яна терма жамоага қайтди
Таркибда сизу бизга яхши таниш Умар Абдулраҳмон ҳам бор. Маълумки, ушбу футболчи ўтган йилнинг октябрь ойида жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан, бунинг оқибатида январда бўлиб ўтган Осиё Кубоги-2019 мусобақасида иштирок эта олмаганди.
Таркибдан жами 27 нафар футболчи ўрин олган бўлиб, БАА термаси 13-22 июль кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида йиғин ўтказади. Йиғинга "Ал Ваҳда"дан ҳеч ким чақирилмади, боиси бу клуб ОЧЛ 1/8 финалида "Зобаҳан" ёки "Ал Наср" билан ўйинга тайёргарлик кўради.
БАА терма жамоаси кузда бошланадиган ЖЧ-2022 саралаш ўйинларига жиддий тайёргарлик кўришни мақсад қилган. Қуръа ташлаш маросими эса 17 июль куни ўтказилиши кутилмоқда. БАА термаси бунгача фақат бир марта жаҳон чемпионатида қатнашган: 1990 йил Италияда кечган мундиалда.
Комментарии