Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар
02 июн 2020 13:29
Новости
Осиё футболи ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар
Савол: Ча Бум Кун 1998 йилга қадар Бундеслигада энг кўп гол урган легионер бўлиб келаётганди. Унинг рекордини ким янгилаган?

Жавоб: Стефан Чапуисат. Ушбу футболчи Бундеслигада 308 учрашув ўтказиб, 98та гол урган. У фаолияти давомида "Дармштадт", "Айнтрахт" ва "Байер" клубларида тўп тепган. Ҳозирда мазкур рекорд Роберт Левандовскига тегишли.
Савол: Хитой Суперлигасининг 2019 йилги мавсумида энг кўп мухлис ташриф буюрган стадион қайси?

Жавоб: Бу "Бейжинг" ФК уй учрашувларини ўтказадиган "Уоркерс" стадиони. Ўртача ҳар ўйинга 66,661 мухлис ташриф буюрди.
Савол: ОЧЛда битта ўйинда энг кўп гол урган футболчи ким?

Жавоб: Магно Алвес. Бразилиялик ҳужумчи "Гамба Осака" таркибида Вьетнамнинг "Да Нанг" клубига бир ўйинда 5та гол уришнинг уддасидан чиққан.
Савол: 2018 йил аёллар ўртасидаги Осиё Кубогида ким тўпурар бўлган?

Жавоб: Ли Йинг. Хитойлик ҳужумчи 7та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.
Савол: Бешта Осиё Кубогида иштирок этган ягона футболчи ким?

Жавоб: Игнатий Нестеров. Нестеров 2004 - 2019 йиллар оралиғида ўтказилган барча бешта мусобақада иштирок этиб, бу борада ўзига хос рекордчи ҳисобланади. Тўрт мартадан қатнашганлар: Ясухито Эндо (Япония), Женг Жи (Хитой) ва Маъсуд Шожайи (Эрон).
Савол: Жанубий Корея К-лигасига қачон асос солинган?

Жавоб: 1983 йилда. Маълумот учун Япония J-лигаси 1992 йилда, Хитой Суперлигаси эса 2004 йилдан йўлга қўйилган.
Савол: Ҳам ОФК Кубоги, ҳам ОЧЛ финалида ўйнаб мағлубиятга учраган жамоа қайси?

Жавоб: Бу Суриянинг "Ал Карама" клуби. "Ал Карама" 2006 йил ОЧЛ финалига чиқиб, "Чонбук Хюндай Моторс"га имкониятни бой берган. 2009 йилги ОФК Кубоги финалида эса "Қувайт СК"дан мағлуб бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии