RU

Последние новости

13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  0 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  6 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  4 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  3 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  11 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11

Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 59 ёшга тўлди Новости

Осиё чемпиони Равшан Ҳайдаров 59 ёшга тўлди

Бугун тажрибали мутахассис, ўзига яраша тарих ярата олган мураббий Равшан Ҳайдаров ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Равшан Акмалович бугун, 15 июль куни 59 ёшини қаршилади. Равшан аканинг футболчилик фаолияти Тошкентнинг "Старт" клубида бошланган. Раҳматли мураббий Акмал ака Азизхўжаев қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган.

"Мураббий, устоз масаласида омадим чопган, - дейди бугунги юбиляримиз. - Бугунги даражамга етишимда раҳматли устозим Акмал аканинг хиссалари ва хизматлари жуда катта бўлган. Бу инсондан умрбод миннатдорман".

Равшан Ҳайдаров футболчи сифатида "Старт" (Тошкент), "Шаҳрихон", "Пахтакор" (Тошкент), "Динамо" (Самарқанд), "Хива", "Хонқа" (иккиси ҳам Хоразм), "Трактор" (Тошкент) клублари шарафини ҳимоя қилган. Саккиз мавсум (1989-1996) давомида "Трактор" сафида тўп тепган. Айнан шу клубда унинг мураббийлик фаолияти бошланган. 1982 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институни тамомлаган. 1999 йилда Германиянинг "Лейпциг" клубида мураббийлик малакасини оширган.



Бугунги қаҳрамонимизнинг мураббийликдаги синовли йиллари ХХ аср бошида бошланган. У 2002 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2004 йилда Ҳайдаров ва Юрген Гёде бошчилигидаги терма жамоамиз Осиё Кубогида чорак финалга қадар етиб борган. Айнан 2004 йили у "Пахтакор" клубига ҳам бош мураббий этиб тайинланди. "Шерлар" Равшан Ҳайдаров бошчилигида қаторасига тўрт йил мамлакат чемпионлиги ҳамда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2007 йилнинг январь ойида "Пахтакор" билан бирга МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлари кубогида зафар қучган. Орадан бир йил ўтиб, "Пахтакор" яна финалда ўйнайди ва бу сафар вице-чемпионга айланган. Ҳайдаров 2012 йилда "Қизилқум"ни қабул қилиб олган. 2014 йилда Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.

Шубҳасиз, мураббий сифатидаги энг катта ютуғига 2018 йили Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионатида эришган. Вьетнамга қарши кечган қорли финал худди кечагидек ёдимизда. Бугунги кунда Равшан Ҳайдаров Термизнинг "Сурхон" клуби бош мураббийи ҳисобланади. Яқиндагина "Сурхон" 26 йиллик танаффусдан сўнг сафарда "Андижон"ни мағлуб этди ва футболчилар шу орқали бош мураббийнинг туғилган кунига ўзига хос совға тайёрлашди.



Жамолиддин Солиҳов, терма жамоа оператори

- Равшан акани отамдек ҳурмат қиламан. Яхши мураббий бўлиш билан бирга ажойиб инсон ҳам биламан. Менимча, энг катта ютуқларидан бири коллективни тўғри танлаб, уларга ишонч билдирадилар. Мураббийлар штабидаги ҳар бир ходимнинг фикрини эшитиб, хулоса чиқарадилар. Хитойда Осиё чемпиони бўлишимизга ҳам шу сифатлари хизмат қилган. У хоҳ массажистми, жамоа маъмурими, видео операторми, дарвозабонлар мураббийими, умуман ҳамма билан бир хилда суҳбатлашадилар. Бирон бир давлатга кетаётганимизда ҳам бўш ўтирмайдилар. Самолётда ҳам ўйинларни таҳлил қилиб кетадилар. Фурсатдан фойдаланиб, Равшан Акмаловични бугунги таваллуд айёмлари билан муборакбод этаман.

Биз ҳам сайтимиз мухлислари ва ходимлари номидан Равшан Ҳайдаровни бугунги унутилмас сана билан табриклаймиз. Фарзандлар, неваралар роҳатини узоқ йиллар кўриб юринг. Сизнинг изингиздан бораётган ўғлингиз Сарвар (Сарвар Ҳайдаров "Пахтакор" академияси мураббийи, - муаллиф) ҳам улкан муваффақиятларга эришсин.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика