Осимхен: "Хвича – зўр йигит. Ишонаманки, у яқин йилларда "Олтин тўп"ни қўлга кирита олади"
07 мар 2023 16:06
Новости
Осимхен: "Хвича – зўр йигит. Ишонаманки, у яқин йилларда "Олтин тўп"ни қўлга кирита олади"
"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен жамоадоши Хвича Кварацхелиянинг ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Хвича – зўр йигит, буни бир кўришдаёқ англагандим. Кийиниш хонасидаги ҳамма уни нафақат майдонда қилаётган ишлари, балки стадиондан ташқаридаги ҳаракатлари учун ҳам яхши кўради. Ишонаманки, яқин йилларда у "Олтин тўп"ни қўлга кирита олади. Шунингдек, у "Наполи"ни катта муваффақиятлар сари етаклашига умид қиламан", – деди Осимхен.
Хвича Кварацхелия "Наполи"га 2022 йилнинг июлида Батумининг "Динамо"сидан келиб қўшилганди. 2022/23 йилги мавсумда 22 ёшли грузиялик неаполликлар сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии