RU

Последние новости

17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  29 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4

Осимхен ва Кварацхелия сотиладими? Клуб президенти жавоб берди Новости

Осимхен ва Кварацхелия сотиладими? Клуб президенти жавоб берди

"Наполи" президенти Аулерио Де Лаурентис клубнинг икки юлдузи келажаги ҳақида гапирди.

Бундан аввал у Неаполь клубининг асосий ўйинчилари Виктор Осимхен ва Хвича Кварацхелия жамоани тарк этмаслигини ишонч билан таъкидлаётган эди.

Ҳозирда Европада "ёндираётган" жамоа "Наполи" бўлиб турибди. Клуб Италия А Сериясида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги "Интер"дан нақд 15 очко олдинга ўтиб кетди. Лучано Спаллетти шогирдлари Чемпионлар Лигаси ним чорак финал босқичи бирнчи ўйинида "Айнтрахт" Франкфуртни 2:0 ҳисобида енгди.

Итальян клубининг икки юлдузи келажаги мамлакат матбуоти асосий мавзусига айланиб қолди. Клуб президенти аввалроқ уларнинг сотилмаслиги маълум қилган эди. Бироқ унинг "TNT Mexico"га берган интервьюсидан кейин баъзи нарсалар ўзгаргандек:

"Мен шартномалар тузишни жуда яхши биламан, шунинг учун Осимхен ва Кварацхелиянинг бу ерда сақлаб қолиш унчалик қийин эмас. Бироқ ҳеч қачон ҳеч қачон деманг. Баъзида шундай таклифлар бўладики, уларни рад этиб бўлмайди. Шунинг учун олдиндан ҳеч нарса айта олмаймиз".

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика