Ўруновнинг собиқ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаради
08 дек 2021 17:13
Новости
Ўруновнинг собиқ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаради
"Спартак" собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско тез орада "Лейпциг"ни бошқаради, дея хабар бермоқда Sky Sport Germany.
5 декабрь куни жамоа бош мураббий Жесси Маршни истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилдилар. 48 ёшли америкалик мутахассис қўл остида "Лейпциг" Бундеслиганинг дастлабки даврасида омадсизликка учради. Ортда қолган 14та тур давомида "буқалар" 18 очко жамғарган ҳолда 11 ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз Россия Премьер-лигасининг 2020/21 йилги мавсумининг 19-туридан ўрин олган "Зенит" - "Спартак" учрашувидан сўнг Тедеско москваликлар билан шартномасини узайтирмаслигини маълум қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии