RU

Последние новости

11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  0 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  0 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  3 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  4 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  1 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  7 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5 01:54ОФК йилнинг энг яхшиларини эълон қилди  5 01:11"Forbes" йилнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рейтингини эълон қилди  1 00:47Рўзиқул Бердиев: "Фабио Каннаваронинг ўйинга келгани ёқимли. Бироқ бу қаердадир ҳалақит қилиши ҳам мумкин"  5 00:31Пикфорд клуби билан шартномасини узайтирди  0

Остон Ўрунов: "Отам "Спартак"да ўйнашимни орзу қилган" Новости

Остон Ўрунов: "Отам "Спартак"да ўйнашимни орзу қилган"

"Спартак"нинг янги ўйинчиси Остон Ўрунов Москва клуби билан шартнома имзолаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Спартак"да сени қандай кутиб олишди.

- Бу ерда ажойиб жамоа бор, мени яхши кутиб олишди. Иложи борича тезроқ жамоага қўшилишга умид қилиб қоламан.


- Бизнинг клубимиз ҳақида нималарни биласан?

- "Спартак" - энг кўп соврин қўлга киритган клуб, халқ жамоаси. Менинг отам доим "қизил-оқлар" ўйинчисига айланишимни орзу қилган.


- "Уфа"га келганингга кўп бўлмади, Россиядаги кам сонли мухлислар сени билишади. Қандай ўйинчисан? Қайси позицияда ўйнашга одатлангансан?

- Тўп билан ишлашни яхши кўраман, мен учун марказда ўйнаш қулай. Кўрамиз, мураббий мени қаерга қўяр экан.


- Шамиль Газизов сени "Уфа"га таклиф қилди, энди эса "Спартак"га. У билан яна бир клубда бўлишдан мамнунмисан?

- Ҳа, мени Ўзбекистондан "Уфа"га таклиф қилган ҳолда имконият берди. Энди унинг ишончини шу ерда оқламоқчиман.


- Сенинг келишинг билан Ўзбекистонда "Спартак"га алоҳида эътибор бериладими?

- Ҳа! "Қизил-оқлар"нинг 35 миллион нафар янги мухлиси пайдо бўлди деса ҳам бўлади", - дейди Ўрунов.



Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика