RU

Последние новости

13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  0 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  10 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  2 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  7 08:32МЮ Антонига нарх белгилади  10 08:05Суперлига. Жўрабеков жарима зарбасидан гол уриб, "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:03Белгиялик мураббий ЦСКАни бошқариши мумкин  0 07:35Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  2 01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  6

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 Новости

Ўртоқлик учрашуви. “Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0

Бугун Дўрмондаги ўйингоҳда “Қўқон-1912” – “НБУ-Осиё” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда жамоамиз сафига кеча келиб қўшилган икки нафар сербиялик ўйинчилар ҳам иштирок этишди. Ҳар икки легионер асосий таркибда майдонга тушди.

Ўйин тўлиқ вакилларимизнинг устунлиги остида ўтганини эътироф этиш жоиз.

Учрашувнинг 42-дақиқасида ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасини Маъруф Зокиржонов “Банкирлар” дарвозасига жойлаб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ таркиб ўзгарди. Лекин ташаббус барибир қўқонликлар томонида бўлди. Аммо гол уриш борасида омадимиз келмади. Хусусан, 2-бўлимда Носир Отақўзиевнинг урган голи ҳисобга олинмади. Ҳакамлар офсайд қайд этишди. Бугунги ўйинни Жасур Мухторов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Шу тариқа жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган  ўйин кичик 1:0 ҳисоби билан якунланди.


Ўртоқлик учрашуви

“Қўқон-1912” – “НБУ Осиё” – 1:0 (1:0)

Гол:
Маъруф Зокиржонов – 42.

“Қўқон-1912”: Азиз Ашуров, Дарко Гожкович, Никола Валентич, Жалил Кимсанов, Маъруф Зокиржонов, Аваз Маматхўжаев, Отабек Зокиров, Собир Ҳамидов, Абдуллох Олимов, Жавоҳир Сиддиқов, Суҳроб Бердиев.

Захира: Руслан Матниязов, Шохрух Холматов, И. Ғофуров, А. Раҳимов, Достон Турсунов, Нодир Йўлдошев, Иқбол Маликжонов, Баҳодир Акрамов, Ориф Мамажонов, Иброҳим Раҳимов, И. Абдуғаниев, И. Алимбоев, Носир Отақўзиев, Азиз Тўхтабоев.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика