RU

Последние новости

15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  1 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  4 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  25 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  7

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда таслим қилди

ФИФА кунларидан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон - Малайзия 5:1 (ТУГАДИ)

Амман. "Амман International Stadium" 09.10.2021 20:00

Голлар: Достон Ҳамдамов 17, - 1:0. Достон Ҳамдамов 29, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Ҳусайн Норчаев 33, - 3:0 (Фарруҳ Сайфиев). Бадрол Бахтияр 45+1, - 3:1, Иброҳимҳалил Йўлдошев (Жалолиддин Машарипов) 68,  - 4:1, Азиз Амонов (Игорь Сергеев) 87,  - 5:1

Ўзбекистон: Валижон Раҳимов, Рустам Ашурматов (Достон Турсунов, 71), Ҳусниддин Алиқулов, Фарруҳ Сайфиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 60) , Дилшод Саитов, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой60), Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Шаҳбоз Умаров, 71), Ҳусайн Норчаев ( Азиз Амонов, 80) Элдор Шомуродов (Игорь Сергеев 60)

Захира: Ўткир Юсупов, Элдор Суюнов, Ислом Қобилов,  Хожиакбар Алижонов,Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров, 

Малайзия: Хаирул Фаҳми, Ризал Газали, Аидил Зафуан, Ирфан Закария, Ариф Фадзилаҳ, Акрам Маҳинан, Кенни Паллраж, Фаисал Ҳалим, Бадрол Баҳтиар, Ҳакими Абдуллаҳ (Сияфиқ Аҳмад, 37) Луқман Ҳаким

ЯНГИЛАШ



90. Учрашув якунланди. 

Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

87. ГООООООООООООООООООООЛ. Азиз Амонов Ўзбекистоннинг ўйиндаги бешинчи голига муаллифлик қилмоқда. Игорь Сергеевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Амонов осонликча дарвозага жойлаб қўйди. 

82. ЗАРБАААААААААА. Шаҳбоз Умаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

80. ЎЗГАРИШ. Ҳусайн Норчаев ўрнига Азиз Амонов майдонга тушди 

71. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Рустам Ашурматов ўрнига Достон Турсунов, Достон Ҳамдамов ўрнига Шаҳбоз Умаров майдонга тушди.

68. ГОООООООООООООООООЛ. Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳисобни йириклаштирди. Жалолиддин Машарипов билан девор услубида ўйнаган футболчи ўткир бурчакдан тўпни киритди.

60. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Элдор Шомуродов ўрнига Игорь Сергеев, Фарруҳ Сайфиев ўрнига Иброҳимҳалил Йўлдошев, Отабек Шукуров ўрнига Акмал Мозговой майдонга тушди. 

55. ЗАРБААААААААА. Фарруҳ Сайфиевнинг юқоридан узатган тўпидан сўнг Шукуров боши билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

50. Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. ГОЛ. Малайзия ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи  Бадрол Баҳтиар

37. ЎЗГАРИШ. Малайзия, Сияфиқ Аҳмад, Ҳаким Абдуллах ўрнига майдонга тушди. 

33. ГООООООООООООООООООООООООЛ. НОРЧАЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ. Фарруҳ Сайфиевнинг ажойиб пасини Норчаев боши билан голга айлантирди.

29. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ. ҲАМДАМОООООООООВ. Жалолиддин Машарипов Фарруҳ Сайфиев билан тандемда ажойиб ўйнади. Сайфиев тўпни Машариповга қайтарди. Машарипов битта алдамчи ҳаракат билан Ҳамдамовга оширди. Достон боши билан гол урди. 

25. Учрашувда урилган голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин. КАНАЛГА ЎТИШ

17. ГООООООООООООООООООООООООЛ. ҲАМДАМООООООООООООВ. Азиз Ғаниевдан тўпни қабул қилиб олган Жалолиддин Машарипов қанотдан Сайфиевга тўпн оширди. Сайфиев эса жарима майдончасига пас берди. Норчаев ўтказиб юборган тўпни Достон Ҳамдамов аниқ зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. 

7. Достон Ҳамдамовнинг жаримадан узатган тўпидан сўнг Ҳусниддин Алиқулов боши билан зарба йўллади. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. 

6. Азиз Ғаниевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима тўпи ишладик. 

4. Вакилларимиз рақиб жарима майдончаси атрофида кучли прессинг уюштирди. Ҳозирча ҳужумлар зарба билан якунланаётгани йўқ. 

1. Тўп назорати терма жамоамиз аъзоларида. 


Ўйин бошланди. 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янграяпти. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

- Учрашув 20:00да бошланади 

Рейтинг: +70   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика