RU

Последние новости

21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  2 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  2 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  3 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Нефтчи" "Андижон" устидан иродали ғалабага эришди

ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда қисқа танаффус юзага келди.

Кеча Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида водийнинг икки етакчи клублари "Нефтчи"  ҳамда "Андижон" ўртасида ўртоқлик беллашуви бўлиб ўтди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу ўйинда ҳар иккала жамоада бир қатор етакчи футболчилар қатнашмади. Шунинг учун мураббийлар захирада қолиб кетаётган кўплаб футболчиларга имконият беришга қарор қилдилар. Учрашув эса "Нефтчи"нинг ҳужумлари билан бошланишига қарамай ўйиндаги ҳисобни андижонликлар очишга муваффақ бўлишди. Қанотдан оширилган узатмага биринчи бўлиб етиб келган Рустам Турмуродов боши билан аниқ зарба йўллаб меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Кейинчалик ташаббусни қўлларига олган фарғоналиклар ҳар қанча уринишмасин танаффусга жамоалар 0:1 ҳисоби билан йўл олишди. 

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" мураббийлари ўзгаришларни амалга оширди ва захирадан майдонга тушган Анваржон Ғофуров 70-дақиқада жарима майдончаси ичига ҳаводан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди 1:1. Урилган голдан кейин ҳам "буюк чинорлар" босимни камайтиришмади ва бу уринишлар ўз мевасини берди. 86-дақиқада Билолхон Тошмирзаевнинг берган кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайтаришга эришди, лекин қайтган тўпни Санжар Қодирқулов дарвоза тўрига жойлаб қўйди 2:1. 

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа қанчалик уринмасин, бошқа гол уриш ҳеч кимга насиб қилмади. 


"Нефтчи" - "Андижон" 2:1
Голлар
: Анваржон Ғофуров (70), Санжар Қодирқулов (86) — Рустам Турдимуродов (5)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика