RU

Последние новости

22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  3 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  2 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  2 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  1 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  14 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  1 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  24 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  13 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:0 Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 2:0

Бугун "Навбаҳор" клуби мавсумга тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушишди.

"Навбаҳор"га бу сафар Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси рақиблик "Шерлар" билан ўтган ўйин бундан бир неча дақиқа олдин якунига етди. Учрашувда "Навбаҳор" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлими кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар икки жамоа аъзолари ҳам бир қатор ҳужумлар ташкил этишган бўлсада танаффусга қадар ҳисобни очиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Учрашув якунланишига 20 дақиқа вақт қолганида футболчиларимиз ҳисобни очишга эришишди. Захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов “Пахтакор” дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди. Орадан бироз вақт ўтиб Азизбек Турғунбоев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Футболчимиз чамаси 21 метрлар узоқликдан белгиланган жарима зарбасини голга айлантира олди. Айнан шу икки гол жамоамизнинг ғалабасини таъминлади. “Пахтакор”га қарши учрашувда Ҳасанбой Эргашев ва Ғиёс Комиловлар бетобликлари сабабли майдонга туша олмадилар.

Учрашувни "Навбаҳор" қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Отахонов, Алишер Саматов, Тоҳир Шамситдинов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Ойбек Қиличев, Мансур Саидов, Неманья Йованович.

Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Илҳом Бойдедаев, Алишер Мирзаев, Рўзимбой Аҳмедов, Равшан Хурсанов, Азизбек Турғунбоев, Абдулазиз Султанов, Тимур Толипов.

“Пахтакор” жамоаси учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Лобанов (Эргашев, 46), Алижонов, Ораховац (Г.Аҳмедов, 46), Булят (Юсупов, 46), Ҳошимов (Авилов, 46), Исматуллаев (Ўрунов, 46), А.Аҳмедов (Маҳмудҳожиев, 46), Соҳибов (Нуруллаев, 46), Андреев (Иброҳимов, 46), Каримов (Ғанихонов, 46), Сергеев (Ҳакимов, 46).


Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика