Ўртоқлик учрашуви. Иордания ўз уйида Ливияни мағлуб этди
09 авг 2013 23:34
Новости

Ўртоқлик учрашуви. Иордания ўз уйида Ливияни мағлуб этди
ЖЧ-2014 саралашидаги рақибимиз Иордания терма жамоаси бугун Ливия билан ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Учрашувдаги ҳисоб 31-дақиқада очилди. Жарима тўпидан узатиб берилган тўпни ливиялик ҳужумчи боши билан дарвозага йўллади - 0:1.
37-дақиқада Аҳмад Ҳаел ҳисобни тенглаштирган бўлса, икки дақиқа ўтган Ҳаелнинг пасидан сўнг Саид Мужран жарима майдони ташқарисидан гол уриб Иорданияни олдинга олиб чиқди - 2:1. Иккинчи бўлимда ҳакам ливиялик икки футболчини майдондан четлатганини таъкидлаш лозим. Аммо учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Энди Иордания терма жамоаси 15 август куни Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Сурияга қарши ўйин ўтказади. Бу ўйин Теҳронда бўлиб ўтади.
6 ва 10 сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши доирасида Иордания ва Ўзбекистон қарама-қаршиликлари бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин Амманда бўлиб ўтса, жавоб баҳси Тошкентда ташкил этилади.

Комментарии