RU

Последние новости

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  1 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"да ғалаба Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"да ғалаба

Терма жамоа йиғинлари сабаб Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб клубларимиз ўртоқлик учрашувларини ўтказишмоқда.

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги "Бунёдкор" жамоаси кеча "Металлург"га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Голларга бой ўтган учрашувда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Нурилло Тўхтасинов, Миржаҳон Мираҳмадов, Хуршид Ғиёсов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голларга бекободликлар Шаҳзод Нурматовнинг голи билан бир бор жавоб қайтара олди. 

Ўртоқлик учрашуви.

“Бунёдкор” – “Металлург” – 4:1  

“Бунёдкор” академияси майдони.

Ҳакам: Виктор Серазетдинов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Гол: Н.Тўхтасинов (22), М.Мирахматов (28-п), Х.Ғиёсов (45), Ш.Эркинов (57) – Ш.Нурматов (32).


Тошкентда ўқув-машғулотларни олиб бораётган Муборакнинг "Машъал"  клуби эса "Сўғдиёна" билан тўқнаш келди. Ўйиннинг 21-дақиқасида Лука Чермель томонидан урилган гол "Сўғдиёна"га 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. 

"Машъал" - "Сўғдиёна" 0:1

Гол: Лука Чермель, 22

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика