RU

Последние новости

23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  12 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" "Алай"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Новости

Ўртоқлик учрашуви. "Бунёдкор" "Алай"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасидан ўрин олган навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Қирғизистоннинг "Алай" клуби рақиблик қилган учрашувда "Бунёдкор" йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Голларга Фаррух Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Иброҳим Томива ва Нурилло Тўхтасиновлар муаллифлик қилишди. Меҳмонларнинг ягона тўпини ўзбекистонлик футболчи Идрис Бикмайкин киритди. 

Айтиб ўтиш жоиз "Алай" клуби юртимизга катта делегация билан ташриф буюрди. Бугун клуб делегацияси "Бунёдкор" академиясида бўлиб, яратилган шароитлар, майдонлар, машғулот заллари билан яқиндан танишишди. Учрашув якунлангач икки томон ўзаро дўстлик алоқаларини йўлга қўйган ҳолда эсдалик совғаларини алмашишди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви.

"Бунёдкор" - "Алай" 4:1

Голлар: Фаррух Икромов 2, Авазбек Ўлмасалиев 17, Иброҳим Томива 54, Нурилло Тўхтасинов 90 - Идрис Бикмайкин

"Бунёдкор": 91. Зафар Сафоев, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Фарҳод Мираҳматов, 9. Фаррух Икромов, 10. Хуршид Ғиёсов, 11. Расул Йўлдошев, 13. Лутфулла Тўраев, 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 17. Одил Абдураҳмонов, 30. Абдулла Абдуллаев

Захирадан майдонга тушганлар: 3. Диан Талхатов, 8. Санжар Рашидов, 24. Бек Абдуллаев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 49. Иброҳим Томива, 19. Нурилло Тўхтасинов, 34. Суҳроб Иззатов

"Алай": 16.Дастан Алибеков, 2. Алишер Мирзоев, 4. Жамшид Қобулов, 11. Элдар Молдожунусов, 13. Идрис Бикмайкин, 14. Марат Ажиниязов, 21. Алмаз Маликов, 23. Санжар Тўрақулов, 24. Манас Карипов, 77. Темур Талипов, 88. Ислам Шамшиев

Захира: 1. Азамат Жомартов, 5. Нурлан Уулу, 6. Асадбек Алимов, 10. Нурлан Сарикбаев, 12. Эрлан Машарипов, 18. Жаҳонгир Маҳмудов, 19. Нурдоолот Сталбеков, 22. Орозбек Уулу

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика