RU

Последние новости

09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   0 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  0 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   4 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  19 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2

Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса... Новости

Ўртоқлик ўйини. "Рома" "Белененсеш"ни мағлуб этди, Шомуродов эса...

"Рома" меҳмонда ўтган "Белененсеш"га қарши ўйинда ғалаба қозонди.

Учрашув Паршал (Португалия)даги "Бела Вишта" стадионида бўлиб ўтди ва 3:1 ҳисобида "бўрилар" фойдасига ҳал бўлди.

Италия жамоаси 15-дақиқада гол ўтказиб юборди, аммо 5 дақиқа ўтиб ҳужумчи Эдин Жеконинг голи туфайли мувозанат тикланди. Ярим ҳимоячи Николо Заньоло 56-дақиқада меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга "нуқта"ни эса хавбек Генрих Мхитаряннинг пасидан сўнг "Рома" форварди Борха Майораль қўйди.

"Рома" 2021/22 йилги мавсум стартига қадар яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади. Жозе Моуринью шогирдлари 7 август куни "Бетис" билан куч синашишади. Ўйин Севилья (Испания)даги "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтади.

"Бўрилар"нинг ўзбекистонлик янги ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоага яқинда қўшилгани учун бу ўйинда ҳаракат қилмади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика