RU

Последние новости

23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  2 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  4 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  7 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  9 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия ёшлар термасига имкониятни бой берди Новости

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Россия ёшлар термасига имкониятни бой берди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг россиялик тенгдошларига қарши ўйини ниҳоясига етди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон U-20 — Россия U-20 0:2  

"Жар" стадиони. 12:00

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Акобир Шукуруллаев

Назоратчи: Костантин Смирнов

Комиссар: Аделя Курмаева

Голлар: Иван Зазвонкин 15', Павел Малешин пенальти 77'

Ўзбекистон U-20: 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов,  4.Абубакир Ашуров (14.Аббос Файзуллаев, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (с), 9.Шаҳзоджон Неъматжонов (23.Асад Жўрабоев, 46), 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Нодирбек Абдураззоқов (11.Шаҳриёр Жабборов, 46), 18.Саидафзалхон Ахроров (20.Маҳмуд Маҳамаджонов, 68), 19.Шаҳзод Акрамов (10.Умид Султонов, 68), 22.Шерзод Эсанов

Захира: 1.Эдем Неманов, 21.Отабек Боймуродов, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 13.Азиз Холмуродов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 24.Маҳмуд Жўрабоев, 25.Музаффар Мўминов 

Россия U-20: 1.Даниил Худяков, 2.Юрий Коледин, 3.Матвей Лукин, 4.Илья Кирш, 5.Артём Бескибальний (14.Станислав Бессмертний, 87), 6.Иван Пяткин (с) (16.Руслан Чобанов, 56), 7.Иван Зазвонкин (17.Кирилл Никишин, 46), 8.Даниил Зорин, 9.Павел Малешин, 10.Илья Родионов, 11.Игорь Дмитриев

Захира: 12.Богдан Москвичев

Огоҳлантиришлар: Шаҳзоджон Неъматжонов (14), Абубакир Ашуров (40), Матвей Лукин (42), Иззатулло Пўлатов (45+2), Беҳрузбек Асқаров (74), Даниил Зорин (90), Даниил Худяков (90+2)


Баҳс якунига етди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

90+2. Даниил Худяков вақтни чўзгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшилди. 

90. Даниил Зорин қоидани бузгани боис огоҳлантирилди. 

87. Россияда ўзгариш: Артём Бескибальний ўрнига Станислав Бессмертний учрашувни тугатиб қўяди. 

85. Умид Султоновнинг зарбаси жуда кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

77. ГОЛ! Павел Малешин пенальтидан тўп киритиб, ҳисобни оширди – 0:2!

76. Иззатулло Пўлатов жарима майдончаси ичида Игорь Дмитриевни йиқитгани учун пенальти белгиланди. 

74. Беҳрузбек Асқаров қоидани бузгани боис ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

68. Ўзбекистонда 2 та ўзгариш: Саидафзалхон Ахроров ўз ўрнини Маҳмуд Маҳамаджоновга, Шаҳзод Акрамов эса ўз ўрнини Умид Султоновга бўшатиб берди.

67. Зарба! Шаҳзод Акрамов рақибларни алдаб ўтиб, зарба берди. Дарвозабон зарбани қайтарди, қайтган тўп Жабборовга келаётганда россиялик ҳимоячи унга тўсқинлик қилди.

56. Россияда ўзгариш: Иван Пяткин ўрнига Руслан Чобанов майдонга тушди. 

55. Шаҳзод Акрамовнинг яқин масофадан берган зарбасини россияликлар посбони бартараф этди.

50. Игорь Дмитриевнинг зарбаси жуда хавфли кўриниш олди. Ҳайриятки, тўрнинг ташқи томони сари йўл олди. 

46. Россияда алмаштириш: Иван Зазвонкин ўрнига Кирилл Никишин ўйинни давом эттиради.

46. Ўзбекистонда 3 та ўзгариш: Нодирбек Абдураззоқов ўрнига Шаҳриёр Жабборов, Абубакир Ашуров ўрнига Аббос Файзуллаев, Шаҳзоджон Неъматжонов ўрнига Асад Жўрабоев ўйинга қўшилди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Иззатулло Пўлатов қоидани бузгани учун огоҳлантириш олди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Матвей Лукин қўполлик кўрсатгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

40. Абубакир Ашуров қоидани бузгани боис сариқ карточка олди.

38. Ўзбекистонлик ёшлар олис масофадан бирин-кетин зарбалар йўллашмоқда. Бу гал Ашуровнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

15. ГОЛ! Россия ҳисобни очди! Иван Зазвонкиннинг тепган тўпи рикошет орқали дарвоза тўридан жой олди – 0:1!

14. Шаҳзоджон Неъматжонов қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

1. Учрашувга старт берилди!

 - Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.


Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика