RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни Новости

Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни

Теги :  Пахтакор
Элит ОЧЛдаги ўйинлари туфайли "Пахтакор" ҳаммадан ҳам эрта хориж йиғинига кетди.

Жамоанинг биринчи йиғини 3 -18 январгача давом этади. Йиғин доирасида 8 та ўйин ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча шулардан 2 таси ўйнаб бўлинди. Яна янги рақиблар бўлиши кутиляпти. 15 январь куни иккита ўйин бўлади. Куннинг биринчи ярмида Япония клубига қарши баҳс бўлиши мумкин.


8 январь. "Униря Слобозия" (Руминия) 2:0

12 январь. "Турон" (Озарбайжон) 2:0

15 январь. "Карвина" (Чехия)

18 январь. "Елимай" (Қозоғистон)

26 январь. "Актобе" (Қозоғистон)

28 январь. "Силекс" (Шимолий Македония)


Жамоа ўзагини сақлаб қолган ҳолда ижарада ўйнаган Маҳмуд Маҳамаджоновга эгалик ҳуқуқини "Бунёдкор"дан сотиб олди. Ироқ терма жамоаси етакчиси Башар Ресан билан шартнома тузилди. Кеча эса бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси Жонатан Лука клуб сафига келиб қўшилди. Маҳамаджонов клуб учун янги эмас. У 2024 йилнинг иккинчи даврасида ўзини кўрсата олганди. Ўтган икки ўйиндаги ҳаракатлари Башарнинг савияли ўйинчи эканлигини кўрсатди. Фақатгина Жонатан Лука бўйича савол бўлиши мумкин. Чунки бу ўйинчи сўнгги йилларни Португалияда ўтказгани билан, ўйин амалиётига кўп ҳам эга бўлмаганини статистикасидан кўришимиз мумкин. Қолаверса у Ҳиндистон ва Малайзия каби чемпионатларда тўп тепганини кўришимиз мумкин. Унинг савиясини Элит ОЧЛдаги иккита ўйин кўрсатади. Суперлига учун эса "Пахтакор"нинг ёш ўсиб келаётган ҳимоячиларидан ҳам жамоа қурса бўлади. Билишимизча клубга Португалиядан дарвозабон ва Бразилиядан вингер келиши кутиляпти. Игорь Сергеев эса рекламага муҳтож бўлмаган ҳужумчи. 



Машғулотларнинг тўртинчи куни клуб раиси Жаҳонгир Абидович жамоа машғулот ўтказаётган майдонга ташриф буюрди ва эртаси куни руминларга қарши кечган ўйинни томоша қилди. Табиийки, клуб раҳбарининг футболчилар олдида бўлиши уларга қўшимча мотивация. Эътиборлиси "Пахтакор" 3 йилдан бери "Titanic Golf Belek" меҳмонхонасида туради. Бу ҳудуддаги энг яхши отеллардан бири. Қулай томони машғулот майдони ёнгинасида. Бизга маълум бўлишича, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Педру Морейранинг таклифига кўра, Қибрайдаги базани Европа стандартлари каби жиҳозлашни бошлаб юборган. Буни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади.  Шу кунларда жамоанинг Чилонзордаги академиясида ҳам қурилиш ишлари бошланиши ҳақида хабар топдик. Афтидан Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши клубларни иштаҳасини очиб юборган кўринади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак. Кўрамиз, Педру Морейра Ўзбекистонда ёшларга имконият берадими? Буни албатта вақт кўрсатади. Лекин у ўтказган иккита ўйинни кўрадиган бўлсак, 2005 йилда таваллуд топган Саидумар Саиднуруллев, 2006 йилда туғилган Дилшод Абдуллаев, 21 ёшни қарши оладиган Муҳаммадрасул Абдумажидов ва Муҳаммадали Усмонов асосий таркиб футболчилари билан ўйнадилар.  



Иккита ўйинда ҳам "Пахтакор" бир хил ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоа 4 та таймнинг барида биттадан гол урди. Ўйинлар клубнинг YouTube каналида кўрсатилди. ОЧЛ олдидан "Пахтакор" икки таймда ҳам ҳужумкорликни сақлаб қолаётгани кишини хурсанд қилади. Педру Морейранинг тактикаси ромб услубида, барча футболчилар олди чизиқда ҳужумда иштирок этишига асосланганини кўришингиз мумкин. Аввалги ўйинларида вингерлар ўз ишини қилиб қанотда қолиб кетган бўлса, бунда улар жарима майдончаси ичида ҳам фаол бўлишини кўришимиз мумкин. Ундан ташқари жамоанинг бурчак зарбаларини ижро этишда сифатини ошганини, аксинча ҳимояда тартиб пайдо бўлганини кўрамиз. 



08.01.2025. Туркия, ўртоқлик учрашуви.

“Пахтакор” - “Унериа Слобоциа” (Руминия) 2:0

Голлар: Башар Ресан (22),  Улуғбек Ҳошимов (65).

1-бўлим: В. Назаров, Ш. Азмиддинов, У. Адҳамзода, М. Ҳамралиев (Д.Абдуллаев), Д. Саитов, С. Собирхўжаев, И. Иброҳимов, С. Саиднуруллаев, М. Усмонов, Б. Ресан, И. Сергеев. 

2-бўлим: Н. Шевченко, Ҳ. Алижонов, А. Абдуллаев, М. Абдумажидов, М. Маҳамаджонов, Д. Холматов, А. Бўриев, О. Жўрақўзиев, Д. Ҳамдамов, У. Ҳошимов, П. Холдорхонов (Д. Ортиқбоев).




12.01.2025. Туркия, ўртоқлик учрашуви.

"Пахтакор" - "Турон" (Озарбайжон) 2:0

Голлар: М. Маҳамаджонов (10), Р. Башар (82). 

1-бўлим: Н. Шевченко, Д. Ортиқбоев, М. Ҳамралиев, А. Абдуллаев, М. Маҳамаджонов, М. Усмонов, Д. Ҳамдамов, А. Бўриев, С. Собирхўжаев, И. Сергеев, П. Холдорхонов. 

2-бўлим: В. Назаров, Д. Абдуллаев, Д. Саитов, У. Адҳамзода, Ш. Азмитдинов, М. Абдумажидов, И. Иброҳимов, О. Жўрақўзиев (С. Саиднуруллаев), Д. Холматов, Р. Башар, У. Ҳошимов.




Мақола "Пахтакор" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика