"Орол"нинг ушбу мавсумдаги натижалари ҳақида фактлар
		
		10 мая 2018 10:21
        Новости	
	 
				 
				"Орол"нинг ушбу мавсумдаги натижалари ҳақида фактлар
1. "Орол" мавсум давомида ҳозирча 6 та учрашув ўтказиб, 2 дуранг, 4 мағлубият қайд этди.
2. Нукусликлар ўз майдонида 3 ўйинда ҳам ютқазган бўлишса, меҳмондаги 3 ўйиннинг иккитасида очко билан қайтишган.
3.  Нукусдаги учта учрашувга стадионга жами 5301 нафар мухлис ташриф буюрган.
4. Жамоанинг 7 та голи 3 нафар футболчи ҳисобига ёзилди. Наврўз Хаипов 5 та гол урган бўлса, Наврўз Алимов ва Нурлибек Таласбаев биттадан голга муаллифлик қилишди.
5. "Орол" биринчи бўлимларда атиги 2 та гол киритган.
6. Ислом Сейтназаров автогол урган "Орол"нинг ягона футболчиси.
7. Тўққиз нафар футболчи сариқ карточка олган. Дамир Низанов ва Улуғбек Қуттибоевлар икки мартадан огоҳлантирилишган.
8.  "Андижон" футболчиси Э.Бойматов "Орол"га қарши ўйинда пеналтидан фойдалана олмаган.
9. "Орол" жамоаси уч марта пеналти тепган ва ҳар учаласидан ҳам Наврўз Хаипов унумли фойдаланган.
10.  Етти нафар футболчи 6 та учрашувда ҳам майдонга тушишди. Ислом Сейтназаров ва Наврўз Хаипов барча ўйинларни тўлиқ 90 дақиқадан ўтказишган.
11. Олтита учрашувда "Орол" дарвозасини уч нафар дарвозабон ҳимоя қилди.
Фурқат Юсупов
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии