RU

Последние новости

10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  1 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9

Ориф Маматказин: "Кучли жамоадан очко олишга эришдик" Новости

Ориф Маматказин: "Кучли жамоадан очко олишга эришдик"

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида “Андижон” жамоасининг бош мураббийи Ориф Маматказин ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Аввало йигитларнинг бугунги кўрсатган ўйини учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, улар бугун бор имкониятлари даражасида ҳаракат қилишди. Нима бўлганда ҳам, биз бугун чемпионат пешқадамидан очко олишга эришдик.
 
“Насаф” жамоаси балки бугун биздан шундай ўйнашимизни кутмагандир, аммо улар ҳам бугун ўзларининг энг чиройли ўйинларидан бирини намойиш этди деб, ҳисоблайман.
 
Албатта ҳар бир ўйинда очко олишни жуда ҳоҳлаймиз, бугун ҳам ана шу мақсадда майдонга тушган эдик, аммо рақибни биласизлар қандай салоҳиятга эга эканлигини. Нима бўлганда ҳам биз ҳали курашни давом эттирамиз.
 
“Андижон” нега кучли жамоалар билан кучли ўйин намойиш этади? Бунга сабаб, футболчилар ҳам доимо рақибга қараб, ўйинга тайёрланишади. Яъни рақиб кучли бўлса, уларда ана шу рақибни мағлуб этишда иштиёқ кучлироқ бўлади. Бу футболдаги яхши ҳолат деб, ҳисоблайман. Футболда яна шу нарса борки, мана шундай кучли жамоалар рақибини ҳам ўзига нисбатан кучлироқ ўйнашга чорлайди.
 
Анвар Бердиев нега кўринмаяпти? Унда жароҳат бор яна Бобожонов ва Акбаровлар ўтган ўйинда рақибига қилган қўполлиги учун майдондан четлатилган эдилар. Албатта бу футболчиларнинг бизга ёрдам бера олмаётгани – биз учун катта йўқотиш.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика