Ориф Маматказин: “Андижон халқини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман"
09 авг 2014 20:37
Новости
Ориф Маматказин: “Андижон халқини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман"
"Андижон" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Ориф Маматказин иштирок этди.
"Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Ўйин натижаси адолатли бўлди ҳисоблайман. Бош мақсадимиз нима бўлса ҳам натижага эришиш эди. Биринчи бўлимда икки марта гол уриб олдик. Сўнгра бироз эҳтиёткорроқ ўйнадик.
Иккинчи бўлимда жамоа ҳимояда яхши ўйнаб узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди. Йигитларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман.
Сергей Шевченко ҳали расман "Андижон" бош мураббийи эмас. Шу боис матбуот анжуманларига мен кираяпман.
Ўтган турда мухлисларимиз Тошкентдаги ўйинда бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди. Мен бу ҳақда матбуот анужманида алоҳида таъкидлаб ўтгандим. Аммо ОАВ бу ҳақда ёзмади, бу мени айбим эмаску.
Лочин Солиев борасида нима дея оламан? Тўғри у ҳужумчи ва гол уриши керак, ўз устида ишлашда давом этади. Тўғриси бундай ҳавода футбол ўйнаш жуда оғир.
Ҳозир биз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Шу боис натижадан кўнглим тўлди", - дейди Ориф Маматказин.

Комментарии