"Ордабаси" колумбиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
04 июл 2024 23:02
Новости
"Ордабаси" колумбиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди
Колумбиялик ҳимоячи Кристиан Товар Чимкентнинг “Ордабаси” футбол клуби сафига қўшилди.
26 ёшли футболчи аввалроқ “Шериф” жамоасида тўп тепиб, Молдова клуби сафида 35 ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол муаллифига айланди. Кристианнинг Трансфермарктдаги нархи 750 минг еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни Шимкент клуби Европа Чемпионлар лигаси саралаш босқичидаги илк учрашувини Молдова чемпиони "Петрокуб"га қарши ўтказади. Қозоғистонликлар сафида ўзбекистонлик футболчилар — Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев ҳам тўп тепади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии