RU

Последние новости

01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  3 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  86 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1

Орадан 10 йил ўтиб Буффон Нойерни ортда қолдирди ва Касильясга етиб олди Новости

Орадан 10 йил ўтиб Буффон Нойерни ортда қолдирди ва Касильясга етиб олди

Италиялик ажойиб дарвозабон Жанлуижи Буффон орадан 10 йил ўтиб дунёнинг энг яхши дарвозабони совринини қайтариб олди.

Буффон фаолияти давомида 5 маротаба дунёнинг энг яхши дарвозабони номига сазовор бўлган. 2017 йилги энг яхши дарвозабон номинацияси ғолиби дея италиялик посбон Жанлуижи Буффон эътироф этилди. Жанлуижи Буффон яна бир даврни босиб ўтди. 

Эътиборга сазовор тарафи, "кекса синьора" охирги маротаба 2007 йили дунёнинг энг яхши дарвозабони номига сазовор бўлганида, 29 ёшда эди. Ўтган 10 йил мобайнида "дунёнинг энг яхши дарвозабони" сўровномасида Буффон 3 маротаба Касильясни ва яна 3 маротаба Нойерни ўзидан олдинга ўтказиб юборган. Жами 6 маротаба "дунёнинг энг яхши дарвозабони" сўровномасида Жанлуижи иккинчи ўринни қўлга киритган. Орадан 10 йил ўтгач, 2017 йили Буффон қолган дарвозабонлардан анча юқори балл йиғиб "жаҳоннинг энг яхши дарвозабони" номига сазовор бўлди. Ушбу сўровномада Буффон-251, Нойер-103, Навас эса 85 балл йиғди ва кучли учликдан жой олди.



251  балл — Жанлуижи БУФФОН (Италия; Ювентус),

103 — Мануэль НОЙЕР (Германия; Бавария),

85 — Кейлор НАВАС (Коста-Рика; Реал),

74 — Ян ОБЛАК (Словения; Атлетико),

70 — Давид ДЕ ХЕА (Испания; Манчестер Юнайтед),

51 — Тибо КУРТУА (Бельгия; Челси),

21 — Марк-Андре ТЕР ШТЕГЕН (Германия; Барселона),

— Уго ЛЬОРИС (Франция; Тоттенхэм),

— АЛЛИСОН (Бразилия; Рома),

6 — Жанлуижи ДОННАРУММА (Италия; Милан), Самир ХАНДАНОВИЧ (Словения; Интер),

4 — Клаудио БРАВО (Чили; Манчестер Сити), ЭДЕРСОН (Бразилия; Бенфика, Манчестер Сити),

1 — Андре ОНАНА (Камерун; Аякс), Даниэль СУБАШИЧ (Хорватия; Монако)



Дунёнинг энг яхши дарвозабонлари (1987—2017)


Йил

Дарвозабонлар

Давлат

Жамоаси

1987

Жан-Мари ПФАФФ

Бельгия

Бавария

1988

Ринат ДАСАЕВ

СССР

Спартак М

1989

Вальтер ДЗЕНГА

Италия

Интер

1990

Вальтер ДЗЕНГА

Италия

Интер

1991

Вальтер ДЗЕНГА

Италия

Интер

1992

Петер ШМЕЙХЕЛЬ

Дания

Манчестер Юнайтед

1993

Петер ШМЕЙХЕЛЬ

Дания

Манчестер Юнайтед

1994

Мишель ПРЮДОММ

Бельгия

Мехелен/Бенфика

1995

Хосе Луис ЧИЛАВЕРТ

Парагвай

Велес Сарсфилд

1996

Андреас КЕПКЕ

Германия

Марсель

1997

Хосе Луис ЧИЛАВЕРТ

Парагвай

Велес Сарсфилд

1998

Хосе Луис ЧИЛАВЕРТ

Парагвай

Велес Сарсфилд

1999

Оливер КАН

Германия

Бавария

2000

Фабьен БАРТЕЗ

Франция

Манчестер Юнайтед

2001

Оливер КАН

Германия

Бавария

2002

Оливер КАН

Германия

Бавария

2003

Жанлуижи БУФФОН

Италия

Ювентус

2004

Жанлуижи БУФФОН

Италия

Ювентус

2005

Петр ЧЕХ

Чехия

Челси

2006

Жанлуижи БУФФОН

Италия

Ювентус

2007

Жанлуижи БУФФОН

Италия

Ювентус

2008

Икер КАСИЛЬЯС

Испания

Реал

2009

Икер КАСИЛЬЯС

Испания

Реал

2010

Икер КАСИЛЬЯС

Испания

Реал

2011

Икер КАСИЛЬЯС

Испания

Реал

2012

Икер КАСИЛЬЯС

Испания

Реал

2013

Мануэль НОЙЕР

Германия

Бавария

2014

Мануэль НОЙЕР

Германия

Бавария

2015

Мануэль НОЙЕР

Германия

Бавария

2016

Мануэль НОЙЕР

Германия

Бавария

2017

Жанлуижи БУФФОН

Италия

Ювентус



zbirna.com сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика