RU

Последние новости

14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  0 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  1 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6 08:37Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади  2

Оқ йўл. Ёзда "Барселона"ни тарк этадиган 5 футболчи Новости

Оқ йўл. Ёзда "Барселона"ни тарк этадиган 5 футболчи

"Барселона" ЛаЛигадаги сўнгги учрашувда "Леганес" устидан 3:1 ҳисобида зафар қучиб, Испания чемпионатида мағлубиятга учрамаслик бўйича "Реал Сосьедад" рекордини такрорлади.

Навбатдаги 3 очко кўк-анорранглиларни чемпионат тахтига янада яқинлаштирди. Клуб бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЛаЛига масаласи ҳал бўлганидан сўнг, жамоага келадиган футболчилар учун бўш жой тайёрлаш ҳақида ўйлаши керак бўлади.

Каталония клубининг ёзда асосий трансфер мақсадлари Антуан Гризманн ва Эктор Бельерин. "Барселона"нинг баъзи футболчилари билдирилган ишончни оқлай олишмади. Масалан, Арда Туран ва Андре Гомеш.

Мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши эҳтимоли катта бўлган 5 футболчини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Андре Гомеш

Марказий ярим ҳимоячи Андре Гомеш 2016 йилнинг ёзида "Валенсия"дан Каталония клубига ўтди, бироқ сўнгги маълумотларга кўра, у клуб раҳбариятига ёзда жамоани тарк этиши ҳақида айтган. "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётган Гомеш ўз ўйини билан мураббийларда яхши таассурот қолдира олмади.

2 йил давомида футболчи ярим ҳимоянинг турли қисмларида, хатто ҳимояда ҳам ўйнашга улгурди. Гомеш энг кўп ўйнаган позиция box-to-box ярим ҳимоячиси - икки жарима майдончаси орасида ўйнайдиган, ҳимоявий ва ҳужум ҳаракатларида иштирок этувчи футболчи. Унинг тўп учун курашлари, ижодкорлиги "Барселона" мухлисларига ёқди.

"Барселона" Андре Гомешни сотиш ҳақида жиддий ўйлаб қолган, чунки ёзда жамоага янги ярим ҳимоячи келиши аниқ.


Алейкс Видаль

Алейкс Видаль жорий мавсум ЛаЛиганинг 14та ўйинида майдонга тушди, бироқ баъзи баҳсларда хатто қайдномага ҳам киритилмади. Тахминларга кўра, у ёзда янги клуби билан шартнома имзолайди.

Асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган Видаль ўзининг тезкор ҳаракатлари билан ҳужумга ўтиш ва вақтида ҳимояда пайдо бўлиш билан ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 2017 йилнинг декабрида "Реал"га қарши баҳсда кўрсатган ўйини ва урган голи футболчининг "Барселона"даги фаолияти чўққиси бўлди.

Эрнесто Вальверде мавсум охиригача Алейкс Видалда ўсиш кўрмаса, уни сотишга мажбур бўлади, чунки жамоада ўнг қанот ҳимоячилари етарлича, бундан ташқари, "Барселона"нинг ёздаги трансфер мақсади Бельерин ҳам шу жойда ўйнайди.


Арда Туран

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида бирорта ўйинда майдонга тушмаган туркиялик ярим ҳимоячи, қишда Истанбулнинг "Башакшехир" клубига ижарага берилди. 2015 йилнинг ёзида "Атлетико"дан "Барселона"га ўтган Туран бу вақт ичида кўк-анорранглиларнинг бор-йўғи 36та ўйинида майдонга тушиб, 5та гол урди. Тахминларга кўра, Каталония клуби ёзда туркияликни сотиб юборади ва унинг ўрнига ҳужумчи харид қилади.

Арда "Барселона"га ўтганида ФИФА чеклови туфайли ярим йил майдонга тушмади, кейин жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди. Сўнгги бир неча йил давомида ОАВлар уни инглиз клублари билан боғлашди, аммо Тураннинг ёшини ҳисобга олсак (31), бу амалга ошиши ҳақиқатга яқин эмас.


Самуэль Юмтити

Франциялик ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида. Испан нашрларининг берган маълумотларига кўра, Каталония клуби май ойида Юмтити масаласини ҳал қилмоқчи.

"Қизил иблислар" устози Жозе Моуриньо ёзда францияликнинг шартномасидаги 60 млн. еврони тўлаб, жамоа ҳимоясини кучайтирмоқчи. Юмтити "Барселона"нинг асосий таркиб футболчисига айланиб олди, аммо Премьер-лига клуби иложи борича тезроқ ҳимоячи билан шартнома тузиш истагида.


Рафинья

Ижара асосида "Интер"да ўйнаётган Рафинья ёзда тўлиқ Италия клуби футболчисига айланиши мумкин. Футболчи кўк-қоралар сафида 9та ўйин ўтказди ва энди Милан клуби уни 35 млн. еврога сотиб олиш имкониятига эга.

"Барселона" айни дамда ярим ҳимоячига муҳтож эмас. Январда "Арсенал" Бразилия терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирган эди. Рафинья дриблинг ва узоқдан рақиб жамоа дарвозасига зарба беришда кучли, аммо тўпни ўзида ушлаб туриш сифати бўйича у "Барселона"даги ҳамкасбларидан кучсизроқ.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика