RU

Последние новости

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  1 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  81 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

“Оқ-тепа”: Янги лойиҳа Новости

“Оқ-тепа”: Янги лойиҳа

“Оқ-тепа” матбуот хизмати янги лойиҳага қўл урди.
1-лигага, футболчиларимизга эътиборни ошириш мақсадида кичик бир лойиҳага қўл урдик. Аслида бу мақтанишга арзигулик лойиҳа эмас, қолаверса, берадиган совғамиз ҳам бир диплом, бироқ ўша бир вароқ қоғоз орқали футболчиларимизнинг меҳнатини юзага чиқаришни лозим, деб топдик.
 
Бундан кейин “Оқ-тепа”нинг Ўзбекистон Биринчилигидаги уй учрашувларидан сўнг ҳар иккала жамоа сафида ўзининг энг яхши хислатарини кўрсатган бир нафардан футболчи махсус дипломимиз билан тақдирланади. Одатда мусобақаларда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси аниқланади. Бундай тақдирлашни ё турнир ташкилотчиси ёки ҳомийси ўтказиши керак. Биз мезбон клуб матбуот хизмати бўлганимиз боис, ҳар иккала жамоадан ҳам бир нафардан энг яхшиларни аниқлашни лозим, деб билдик. Акс ҳолда, аниқроғи, бир нафар ўйинчини тақдирласак ва у “Оқ-тепа” аъзоси бўлса, тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин.
 
Шу ерда нега фақат “Оқ-тепа”нинг уй учрашувларида десак саволга жавоб бериб кетсак. Чунки футболчилар нафақат уйдаги баҳсларда, балки сафардаги беллашувларда ҳам тер тўкиб меҳнат қилади. Шундай экан, ҳақли савол туғилади. Биринчидан, сафардаги баҳсларда меҳмон мақомида бўламиз ва у ерда мезбонлар қолиб биз тадбир ташкил қилсак, чиройли кўринмаслиги мумкин. Иккинчидан, тан олиш керак, сафардаги баҳсларга қандайдир сабабларга кўра, бора олмай қолишимиз эҳтимоли ҳам бор. Агар соғлиқ туфайли уйдаги беллашувларда ҳам қатнаша олмасак, ўрнимизга бошқа расмий шахслар энг яхшиларни тақдирлаб қўйишади. Сафарда бунга уларнинг вақтлари, хоҳишлари бўлмаслигини айни ҳақиқат. Боиси, ортга қайтиш тадоригини кўриш керак. Қолаверса, меҳмондаги беллашувларда энг яхшиларни аниқламаслигимизга яна бир сабаб, бир мақолда айтилганидек, асалнинг ҳам ози ширин!
 
Хуллас, бугун дебют ғолибларни аниқлаймиз. Ҳам “Оқ-тепа”, ҳам “Хотира-79” сафида бир нафардан энг яхшиларни аниқлаб, уларга тегишли дипломларни топширамиз.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика