"Оқ-тепа" ва "Ифтихор" ПРО-лига "А" гуруҳига йўлланма олди
19 мар 2019 13:59
Новости
"Оқ-тепа" ва "Ифтихор" ПРО-лига "А" гуруҳига йўлланма олди
Бугун ПФЛ кубоги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Ярим финалда Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби "Янгиер"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Олтиариқнинг "Ифтихор" жамоаси эса "Ғиждувон" устидан 4:0 ҳисобида зафар қучиб финалга йўл олишди.
Шу тариқа, "Оқ-тепа" ва "Ифтихор" клублари 2019 йил ПРО-лига "А" гуруҳида ўйнайдиган бўлди. ПФЛ кубоги финал учрашуви 22 март куни соат 11:00да "Чиғатой" стадионида бўлиб ўтади.

2019 йил ПРО-лига "А" гуруҳи иштирокчилари тўлиқ рўйхати:
⚽️ Машъал
⚽️ Нефтчи
⚽️ Шўртан
⚽️ Истиқлол
⚽️ Шердор
⚽️ Хоразм
⚽️ Оқ-тепа
⚽️ Ифтихор

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии