RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Оқ-тепа": “НБУ-Осиё”дан устун келдик" Новости

"Оқ-тепа": “НБУ-Осиё”дан устун келдик"

Бугун "Оқ-тепа" “НБУ-Осиё”га қарши иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Ёдингизда бўлса, “банкирлар” билан 25 январь куни ҳам ўйин бўлиб ўтган эди. Ўша баҳсда Жаъфар Ирисметов бошчилигидаги “НБУ-Осиё” жамоамиздан 1:3 ҳисобида устун келган эди. Бу сафарги тўқнашувда “Оқ-тепа” ғалаба нашидасини сурди.

Ҳисоб қизиқарли кечган беллашувнинг биринчи бўлимида очилди. "Оқ-тепа" футболчилари рақиб дарвозаси олдида жуда кўп имкониятларни юзага келтиришди. Аммо ҳужумларни якунлаш чоғида йўл қўйилган шошма-шошарлик ҳисоб бўлим охирида очилишига олиб келди. Бўлим якунланиши арафасида ҳужумчи Хуршид Йўлдошев Хуррамович ўнг қанотдан бошланган ҳужумни гол билан якунлади. Марказий ҳимоячиларнинг эътиборидан четда қолган Хуршид бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди – 1:0.

Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан бироз зерикарли кўриниш олди. Сабаби, иккала жамоа мураббийлар штаби ҳам таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Табиийки, бу ўйинга ўз таъсирини ўтказди. Шундай бўлса-да, якунда ғалаба биз томонда бўлди.

Айтиб ўтиш керак, таркибга дарвозабон Шоҳжаҳон Қиличев, ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев, ярим ҳимоячи Собир Усмонхўжаев келиб қўшилди. Бу футболчилар кўрикдан ўтмоқда.

Назорат учрашуви
“ОҚ-ТЕПА” – “НБУ-ОСИЁ” – 1:0 (1:0)
16 февраль. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам
: Игорь Худойдотов.
“Оқ-тепа”: Шоҳжаҳон Қиличев, Фаррух Зикрияев, Нодир Саъдуллаев, Саид Топилов, Нодир Тешабоев, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Зафар Қорақулов, Никита Павленко, Бобур Абдураҳмонов, Хуршид Йўлдошев Хуррамович, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадан тушганлар: Виктор Мочалов, Илҳом Жуманов, Абдумавлон Турсунов, Зокир Мирзааҳмедов, Бунёд Қорабоев, Собир Усмонхўжаев, Фаррух Сайдалиев, Мурод Ахатов.
Гол: Хуршид Йўлдошев Хуррамович, 44 – 1:0.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика