RU

Последние новости

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  5 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  11 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  10 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  29 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  13 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  17 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

"Оқ-тепа": Биринчи кунги машғулотлар ҳақида Новости

"Оқ-тепа": Биринчи кунги машғулотлар ҳақида

Хабар берганимиздек, "Оқ-тепа" кеча янги мавсумга тайёргарликни бошлади.
Биринчи кунги машғулотларда 21 нафар ўйинчи иштирок этди. Машғулотларда клуб билан амалда шартномаси бор ўйинчилар, Маҳсуд Ҳайитов, Сардор Соибов, Зафар Қорақулов, Нодир Тешабоев, Зокир Мирзааҳмедов, Маъруф Аҳмаджонов, Собир Усмонхўжаев, Илдар Магдеев, Фаррух Йўлдошев, Абдумавлон Турсунов, Шоҳруҳ Пирназаров ва ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Оқ-тепа”да ўтказган Сардор Аҳмадалиев қатнашди. Ҳимоячи Марат Қудратов бугун машғулотларга қўшилади. Бундан ташқари, 10га яқин футболчи кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган. Уларнинг аксари ёш, иқтидорли ўйинчилардир. Дарвоқе, “Пахтакор” футбол мактаби тарбияланувчиси Жалолиддин Саидов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда.

"Оқ-тепа"нинг дастлабки йиғини 17 январга қадар давом этади. Йиғин давомида учта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, 4 январь куни “Оқ-тепа” стадионида Ўзбекистон Кубогининг амалдаги соҳиби “Локомотив” билан куч синашилса, 14 январда “Қизилқум”га қарши назорат ўйини ўтказилади. Икки назорат ўйини орасидаги муддат ичида яна бир ўртоқлик баҳсига жамоалар билан музокара ўтказилмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика