RU

Последние новости

18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  0 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  6 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  9 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  1 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  4 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  63 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  12 14:29МЮ Каземирога клуб топди   3 14:00Далот: "МЮ АПЛ чемпионлигини қўлга кирита олади"  9 13:33Жалолиддин Машарипов қачон қайтади? "Истиқлол" шифокори бу саволга жавоб берди  5 13:12Гвардиола: "Мени ишдан бўшатишлари мумкинлигига ишонмайман"  9 12:35Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди  8 12:14Карло Анчелотти: "Гвардиолага қарши ўйинларга тайёрланиш - даҳшат"  38 12:03Феруза Турдибоева: "Қолган икки учрашувда ҳам 6 очкони ният қилганмиз"  0

"Оқ-тепа": “Банкирлар” билан дуранг ўйнадик ва яна янгилар ҳақида Новости

"Оқ-тепа": “Банкирлар” билан дуранг ўйнадик ва яна янгилар ҳақида

Хабар берганимиздек, бугун “НБУ-Осиё”га қарши назорат учрашуви ўтказилди.

“Оқ-тепа” стадионида бўлиб ўтган беллашувда жанговор дуранг қайд этилди. Меҳмонлар биринчи бўлимда “Оқ-тепа” дарвозасини икки, танаффусдан кейин бир марта ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда ўз иродаларини намойиш қилган футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришни уддасидан чиқишди.

Бугунги учрашувда “Оқ-тепа” таркибида бир қатор янги футболчилар ҳаракат қилди. Хусусан, “Бунёдкор-2”дан таклиф қилинган Даврон Умиров, Шаҳзод Анваров, мавсумнинг биринчи қисмини “Сўғдиёна”да ўтказган Элёр Жаҳонов ҳамда Вусол Магерамов, дарвозабон Сулаймон Аҳмедкаримов ва мухлисларимизга яхши таниш бўлган Павел Соломин жамоамиз сафидаги илк учрашувини ўтказди. Айтиш керак, Соломин “Оқ-тепа” либосидаги биринчи ўйинидаёқ ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Қолаверса, мавсум аввалида ўта жиддий жароҳат олган Ярослав Крушелницкий ҳам узоқ танаффусдан сўнг сафга қайтди ва майдонга тушди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Оқ-тепа”нинг бир голига Павел Соломин муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол захирадан майдонга тушган Жўрабек Собиров ҳисобига ёзилди. Зафаржон Қорақуловнинг голи жамоамизга дуранг келтирди. Ҳимоячи 20 метрлардан белгиланган жарима зарбасини дарвозанинг тўққизлигига жойлади.

 

Ўртоқлик учрашуви

ОҚ-ТЕПА – НБУ-ОСИЁ – 3:3 (0:2)

5 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.

“Оқ-тепа”: Сулаймон Аҳмедкаримов (Рустам Дадабоев, 50), Вусол Магерамов (Шоҳруҳ Ҳикматов, 84), Темур Яфаров (Ярослав Крушелницкий, 46), Жалолиддин Саидов (Темур Кагиров, 46), Фарҳод Мирааҳматов (Зафаржон Қорақулов, 46), Анвар Раҳимов (Суҳробжон Саримсоқов, 46), Собир Усмонхўжаев (Абдужалил Ҳасанов, 60), Элёр Жаҳонов (Шаҳзод Анваров, 46), Илдар Магдеев (Даврон Умиров, 46), Темур Ҳакимов (Берумий Абдунабиев, 46), Павел Соломин (Жўрабек Собиров, 61).

Голлар: Павел Соломин, Жўрабек Собиров, Зафаржон Қорақулов – Олим Навкаров (2та), Ориф Абдуғаниев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика