RU

Последние новости

09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  4 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  12 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  55 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0

“Оқ-тепа” Александр Мочинов билан дўстона хайрлашди Новости

“Оқ-тепа” Александр Мочинов билан дўстона хайрлашди

Бугун “Оқ-тепа” қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда клуб мутасадди раҳбарлари, футболчилар ва мураббийлар штабида фаолият кўрсатаётган инсонлар иштирок этди.

Сўзга чиққан бош мураббий Александр Мочинов йиғилганларга миннатдорчилик билдириб, ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини маълум қилди. Қолаверса, ёрдамчи мураббий Анатолий Курлаев ва маъмур Ботир Муродов ҳам истеъфога чиқди. Клубимиз раҳбарияти мураббийлар штабида фаолият кўрсатган бу инсонларнинг қарорларини ҳурмат қилган ҳолда, кейинги ишларига омад тилаб, дўстона хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов шу йилнинг 6 февраль санасида “Оқ-тепа” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ёш мутахассис қўл остида жамоамиз Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида 13та учрашувда майдонга тушиб, рақиблардан бир ўйин кам ўтказган ҳолда турнир пешқадами бўлиб турибди. Қолаверса, “Оқ-тепа” Ўзбекистон Кубоги баҳсларида чорак финалга қадар етиб келди. Жамоамиз қайд этган бу натижа ўзбек футболи жамоатчилиги орасида эътироф этилди.

Бугундан бошлаб жамоани навбатдаги учрашувларга Фарҳод Абдурасулов тайёрлайди. Унга ёрдамчи мураббий Азиз Муҳамедов ёрдам беради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика