RU

Последние новости

00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 00:00ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд" (онлайн ҳисоб)  12 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  0 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  14 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1

"Оқ-тепа" - АГМК: превью Новости

"Оқ-тепа" - АГМК: превью

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида АГМК Тошкентнинг "Оқ-тепа" клубига қарши ўйнайди.

Мазкур ўйин аввал режалаштирилганидек Тошкентдаги ТТМЙИ стадиони эмас, балки Тошкент вилоятида жойлашган собиқ "Политотдел", ҳозирги "Дўстлик" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Про-лигасида иштирок этадиган "Оқ-тепа" жамоаси илк маротаба АГМК билан тўқнаш келмоқда. Бу жамоани собиқ футболчи, ҳозирда мураббийлик қилаётган Алишер Шоғуломов бошқариб бормоқда. Айни пайтда бўлажак рақибимиз Ўзбекистон Про-лига Ада 23 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда бормоқда. 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси бугун ўйин олдидан расмий машғулотини Қибрайдаги марказий стадионда ўтказди. "Пахтакор"га қарши ўйинни жароҳати туфайли ўтказиб юборган жамоамиз тўпурари Зафар Полвонов яна сафга қайтган ва умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда. 

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасидаги рақибимиз "Оқ-тепа"га қарши илк расмий ўйинимизни ўтказамиз. Бунга қадар ушбу жамоалар ўзаро дуч келишмаган. "Оқ-тепа" - АГМК учрашувини ёш ҳакам Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Ўйин Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида соат 17:00да бошланади.


Coca-Cola Ўзбекистон кубоги, чорак финал.

21 август, чоршанба

17:00 «ОҚ-ТЕПА» - АГМК

Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони.

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Аваз Абдуллаев, Ҳусниддин Баҳодиров, Раҳимбек Каримов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Бекзод Арипов

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика