RU

Последние новости

02:30Европа лигаси. "Рома" дуранг ўйнади, "Аякс"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  5 02:07Расман: Машарипов клуби бош мураббийсиз қол(а)ди  0 01:18Рой Кин: "Арсенал" кичик жамоа каби ўйнади"  1 00:43Эрик тен Хаг муаммо нимадалигини айтди  5 00:26Европа лигаси. "Тоттенхэм" - "Қорабоғ" баҳси кеч бошланиши сабаби маълум бўлди  0 00:05Европа лигаси. Моуринью жамоаси ғалаба билан бошлади  0 23:50Марокаш терма жамоаси дарвозабони: "Бразилияни мағлуб этиш учун боримизни берамиз"   0 23:38Иван Бошкович: “Сафарда кучли рақибни мағлуб этиш ёқимли, лекин майдон ҳолати ўйин сифатига таъсир кўрсатди”  3 23:20Сергей Лушчан: “Мухлислардан узр сўрайман. Финал олдидан бугун антифутбол ўйнадик”  6 23:11Амалдаги жаҳон чемпионлари Андижондан уйига равона қилинган учрашувнинг энг ҳиссиётли ГАЛЕРЕЯСИ  0 23:02Қозоғистон футзал термаси устози: "Португалия жарима майдончамиз томонда кўплаб ҳужумлар уюштиришини ва бунга сабр қилишимиз кераклигини билардик"  0 22:45АПЛ ярим автоматик оффсайд аниқлаш тизими борасида бир қарорга кела олмаяпти  0 22:13"Милан" ва Тео келиша олмаяпти  1 21:50Футзал бўйича ЖЧ. Қозоғистонликлар келди! Игита етакчилигидаги терма жамоа амалдаги ЖЧ ғолибининг кунини кўрсатди!  16 21:44Февзи Давлетов: “Қизил карточка ўйиннинг боришига таъсир кўрсатди”  4

"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди Новости

"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди

Мана неча йилдирки бу мамлакат терма жамоалари ҳар бир мусобақада йўлимизга тўғаноқ бўлиб келмоқда.

Лекин қувонтирадиган томони Жамолиддин Убайдуллаев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз Таиланддаги Осиё чемпионати чорак финалида уларни доғда қолдиришни уддасидан чиқа олишди. Осиё ўйинларида ҳам "яшил лочинлар"дан устун келгандик. Ҳар қалай юпанч учун ёмон эмас. Аммо айнан шу ёш тоифасидаги терма жамоа 2019 йилдан буён ўзаро нақд 4 маротаба учрашишди. Осиё чемпионати финалидаги аламли мағлубиятнинг ўрни ҳали тўлмаган. Кўнгилдаги алам вулқони бўғзимизда турибди. Бугун шу вулқон яна қайта уйғонади. Бешинчи беллашув беш бўладими? 

2019 йил. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистонидаги саралаш баҳсларида қатнашганди. Ўшанда ҳам термамиз мусобақа мезбонлигини қўлга киритган, Саудияга эса тайёргарлик кўриш мақсадида борганди. Ушбу тўқнашувда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганини айтиш жоиз. 88-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг голи мағлубиятдан қутқариб қолган эди. 


10.11.2019. 

Саудия Арабистони U-19 - Ўзбекистон U-19 1:1

Голлар: Ал Сайали 45 (пен) - Жасур Жалолиддинов 88

Ўзбекистон: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одилбек Абдумажидов, 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7. Хожимат Эркинов, 10. Жасур Жалолиддинов, 15. Диёр Рамазонов, 17. Руслан Розиев, 20. Хуршидбек Убайдуллаев, 22. Диёрбек Раҳимқулов

Захира: 12. Асадуллахон Полвонов, 16. Исломжон Абдуллахонов, 3. Даврон Анваров, 5. Алибек Давронов, 8. Иброҳим Ибрагимов, 11. Бекзод Шамсиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Суннатилло Ҳамиджонов, 18. Музаффар Олимжонов, 19. Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 23. Отабек Жўрақўзиев

Тошкентда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати саралашида Тимур Кападзе жамоаси иштирок этган. Учрашувлар вакилларимиз учун ўртоқлик вазифасини ўтаб берган, холос. Шунга қарамай терма жамоамиз 1:2 мағлубиятни якунда дурангга айлантира олган. 

U-23 Осиё чемпионати саралаши, 1-тур

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:2

27 октябрь 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 15:00 (СПОРТ ТВ LIVE)

Гол: 40 - Ҳамед Абдуллоҳ Ал Гамди (1:0), 45 - Отабек Жўрақўзиев (1:1), 47 - Абдулмуҳсин Ал Қаҳтани (2:1), 79 - Жасур Жалолиддинов (2:2)

Ҳакамлар: Юсуке Араки (Япония), Йосуке Такебе (Япония), Наваф Шаҳин Муса (Баҳрайн), Аммар Иброҳим Маҳфуд (Баҳрайн).

Саудия Арабистони: 22.Абдулраҳмон Анвар Ал Шаммари, 4.Халифа Одил Ал Давсари, 5.Жиҳод Тхикри, 8.Ҳамед Абдуллоҳ Ал Гамди, 12.Наваф Бу Вашл, 14.Мансур Фаёз Ал Беши, 15.Ҳуссайн Аҳмад Ал Исса, 16.Зияд Муборак Ал Жоҳани, 19.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 20.Муҳаммад Ал Кунайдри, 23.Абдулмуҳсин Ал Қаҳтани.

Захира: 1.Наваф Дҳаҳи Ал Ақиди, 21.Абдулраҳмон Ал Санби, 2.Сауд Абдуллоҳ Абдулҳамид, 3.Волид Абдулваҳоб Ал Аҳмад, 6.Иброҳим Махнаши, 7.Айман Яҳё Аҳмад, 9.Ферас Ал Брайкан, 10.Турки Ал Аммар, 11.Холид Ал Ғаннам, 13.Ҳамад Турки Ал Туҳайфан, 17.Бадир Мунши, 18.Мешал Сибяни Хайраллаҳ.

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Абубакр Ризо Турдалиев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Хожимат Эркинов, 10.Жасур Жалолиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 17.Диёр Холматов, 19.Ҳамидхон Рустамхонов, 20.Диёрбек Раҳимқулов, 22.Алишер Одилов.

Захира: 1.Шукрон Юлдашев, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Аслиддин Тоштемиров, 6.Темур Мамасидиқов, 8.Даврон Анваров, 9.Улуғбек Ҳошимов, 13.Элдор Бегимов, 14.Бектемир Абдуманнонов, 16.Аббос Файзуллаев, 18.Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, 23.Абдурауф Бўриев.

Огоҳлантириш: 26 - Саидазамат Мирсаидов, 29 - Мансур Фаёз Ал Беши, 55 -Жасур Жалолиддинов, 87 - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов 

Мамлакатимиз мезбонлик қилган U-23 Осиё чемпионати финалида улар яна учрашишди. Омад яна Саудия Арабистонига кулиб боқди. Финалдаги кўз ёшллар ҳаққи бу сафар ютмасак адолатдан бўлмайди. 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

18:00. "Бунёдкор" стадиони

Гол: Ҳамид ал-Гамди, 50 (0:1), Ферас ал-Байкан, 74 (0:2)

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.

Захирадагилар: 21. Ҳамидилло Абдунабиев, 4. Абубакрризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Одил Абдумажидов, 16. Шахзод Тоиров, 20. Русланбек Жиянов, 22. Алишер Одилов.

Саудия Арабистони: 1. Наваф ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти (с), 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид ал-Гамди, 9. Ферас ал-Байкан, 11. Аҳмад ал-Гамди, 12. Мотеб ал-Харби, 13. Ҳамад ал-Ями, 15. Ҳусайн ал-Эйса, 23. Сауд Абдулҳамид.

Захирадагилар: 21. Абдулраҳмон ал-Санби, 22. Абдулраҳмон ал-Шаммари, 2. Саад Балобаид, 3. Волид ал-Аҳмад, 4. Ҳалфан ал-Давсари, 10. Турки ал-Аммар, 14. Авад ал-Нашри, 16. Зиёд ал-Жохани, 18. Мешал Сибяни, 19. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 20. Муҳаммад Марран.

Ханчжоу мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ва ниҳоят уларни таслим қилдик.


Осиё ўйинлари. 1/4 финал

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:1 (ТУГАДИ)

1 октябрь | 12:00

“Ҳуанглонг Стадиум”. Ханчжоу

Гол: Саидазамат Мирсаидов (Жасур Жалолиддинов)  24, Алишер Одилов (Владимир Назаров) 43, Муҳаммад Марран 65, 2:1

Ўзбекистон - 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов (Русланбек Жиянов,  78), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Беҳзод Шамсиев (Маҳмуджон Маҳамаджонов, 67), 10.Жасурбек Жалолиддинов (Отабек Жўрақўзиев, 87), 14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (Шерзод Эсанов, 87), 22.Алишер Одилов.

Захирадагилар: Ҳамидилло Абдунабиев, Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов,  Элдорбек Бегимов.

Саудия Арабистони: 21. Аҳмад Фаҳад Ал Жубая, 2. Муҳаммад Вахиб Абу Алшамат, 4. Раян Муҳаммад Ҳамед, 5. Муҳаммад Алями, 12. Закария Хавсави, 8. Файсал Ал Гамди, 10. Саад Фаҳад Алнасср, 11. Аҳмад Мазен Алгамди, 14. Авад Хайдар Алнашри, 18. Мусаб Алжувайр, 16. Муҳаммад Марран

Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев (Ўзбекистон) 15, Аҳмад Фаҳад Ал Жубая (Саудия Арабистони) 41,Абдуллоҳ Ҳади Радиф (Саудия Арабистони) 53, Маҳмуд Маҳамаджонов 90+3

Четлатиш: Абдуллоҳ Радиф (Саудия Арабистони) 90+4

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика